Саломатлик      Бош саҳифа

Эрта қаришга қарши табиий восита

Қовуннинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари кўп. Шу билан бир қаторда, уни қай вақтда тановул қилишни ҳам ёддан кўтармаслик зарур.

Эрта қаришга қарши табиий восита

Ахир, бежиз қовун есанг, саҳар е, саҳар емасанг, заҳар е, деб айтишмайди. Сабаби, қовун бошқа полиз меваларига қараганда ҳазм бўлиши анча мураккаб кечади.

Шундай бўлса-да, шифокорлар кўпроқ қовун истеъмол қилишни тавсия этадилар. Чунки у минг дардга даво ҳамда витаминларга бой маҳсулот ҳисобланар экан. Айниқса, С витаминига бой. Мазкур витамин тери ҳужайралари ва бутун тана ҳароратини меъёрда ушлаб туриш билан бир қаторда, бадандаги жароҳатларнинг тез битишида ҳам аҳамиятли саналади. Бундан ташқари, суяк ҳамда тиш мустаҳкамлигини таъминлайди. Ундаги А витамини эса кўз қорачиғидаги пардани ташқи таъсирлардан асрайди ва кўриш қобилиятини яхшилайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қовуннинг баъзи навлари фақат В гуруҳига мансуб витаминларга бой бўлиб, улар организмдаги қанд ва углеводларни ишлаб чиқариш жараёнида фаол иштирок этади. Бу жараён эса, ўз навбатида, тана қувватини оширади. Шунингдек, қовундаги сув миқдори тана эҳтиёжларини тўлиқ қондириш хусусиятига эга. Шунинг учун уни парҳез маҳсулотлар турига киритиш мумкин. Бундан ташқари, қовун таркибида юқори миқдордаги каротиноидлар бор. Бу, ўз навбатида, саратон ривожланишининг олдини олиш ва тўхтатишга ёрдам беради. Қон парчаланишини фаоллаштириб, инсульт ва юрак касалликлари хавфини камайтиради. Агар қовун ҳар куни эрталаб истеъмол қилинса, буйрак фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, қовун ошқозон-ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, ич қотишининг олдини олади, ошқозондаги ишқорланиш жараёнини меъёрлаштириб беради. Қовун таркибидаги витаминлар тери таранглигини таъминлайди ва эрта қаришга қарши курашади.

Юз терисидаги чуқур ажинларни йўқ қилиш учун қовунни фақат истеъмол қилибгина қолмай, балки паррак қилиб кесилган бўлакларини бир неча дақиқа давомида тери юзасига қўйиш ҳам яхши натижа беради. Қовун таркибидаги витамин ва минераллар соч ўсишини жадаллаштиради ва тўкилишининг олдини олади.

Эслатма!

Қовун истеъмол қилгандан сўнг сут, сув ва спиртли ичимлик ичиш тавсия этилмайди. Чунки бу ошқозон бузилишига олиб келиши мумкин.

 

Интернет материаллари

асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар