Иқлим      Бош саҳифа

Тошдаги излар

Юртимиз ҳудудида қадимда динозаврлар яшаган.

Тошдаги излар

Жазирама ёзнинг ўртасида Қашқадарё воҳасидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида бўлдим. Бу гўшадаги ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, кам учрайдиган табиий манзаралар киши эътиборини ўзига тортади. Тонгда уч-тўрт ўрмончи билан йўлга отландик. Дастлаб, тоғ-тошда юришнинг машаққати унча сезилмади. Фақат хачир туёғи остида тош парчаларининг шақир-шуқур қилишини айтмаганда. Аммо кейин тузуккина терлашимизга тўғри келди... Ёмғир ёғиб қолмасайди, деган ҳадигимиз ҳам йўқ эмасди. Негаки, осмонда ола-чалпоқ булутлар сузмоқда эди. Майин эсаётган шабада турфа гиёҳлар ҳидини димоққа уради. Ҳаводан тўйиб-тўйиб симирамиз. Пастдаги уйлар кичик нуқталар каби кўзга ташланади.

— Қалъаи Шерон, деб номланган сой мана шу бўлади, — дея тушунтирди шеригимиз. — Унинг ёшини ҳеч ким билмайди. Ана шу сойнинг туташ қисмида — баланд, кўкимтир тош қояда динозавр излари бор. Юра даврига мансуб мазкур изларга ҳеч қандай талафот етмай, бугунгача сақланиб қолган. Изларни эринмай санаб чиққанман — ўттиз битта. 1975 йилда бу жойни россиялик географ олим ­    В.И. Рацек ўрганган. Олим бир муддат шу ернинг ўзида изланиш олиб борган. Натижада кўпгина баҳсли саволларга жавоб топилди. Чиндан ҳам, миллион йиллар илгари яшаган динозаврларнинг изларига ҳеч қандай зарар етмай сақланиб келаётганининг ўзи мўъжиза.

«Бу ҳам табиатнинг бир иши-да!», деб қўйдик бир-биримизга. Ўтмишда яшаган баҳайбат махлуқлар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Шу боис маҳаллий ва хорижий сайёҳларга ўша ноёб топилмани бориб кўриш тавсия этиларкан. Дарё ва кўлларнинг қўриқхона ҳамда атроф-муҳит ҳавосининг мўътадил бўлишидаги хизмати беқиёс, албатта. Ҳудуддаги Оқсув, Танхоз­дарё ва Қизилдарё энг йирик сув манбалари саналади. Учала дарё Шаҳрисабзга бориб қўшилади ва Қашқадарё ҳосил бўлади.

Дарёлар йўл-йўлакай турли катта-кичикликдаги шаршараларни ҳам ҳосил қилган. Шулардан бири денгиз сатҳидан 2600 метр баландликдаги Ҳўкизбурун шаршарасидир. Тепадан пастга тушиши, сувининг камалак ҳосил қилиши ғоят чиройли кўринади. Тик қоядан ҳўкизнинг бурнини эслатувчи иккита, 75-80 сантиметрли тешикдан отилиб чиқаётган сув иккига бўлиниб, 35 метр баландликдан пастга тушади. Буни томоша қилишнинг завқи ўзгача. Ёз бўлишига қарамай, шаршара атрофи жуда салқин. Суви ҳам муздек, ширин...

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

🕔09:23, 23.10.2025 ✔6

Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

Батафсил
Кўринмас сув нима?

Кўринмас сув нима?

🕔09:11, 23.10.2025 ✔6

Виртуал сув маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган, лекин кўзга кўринмайдиган сув миқдоридир.

Батафсил
Сирдарёда  сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

Сирдарёда сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

🕔15:32, 16.10.2025 ✔26

Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар