Саломатлик      Бош саҳифа

Аллергик тумовдан эҳтиёт бўлинг

Аллергик тумов — тананинг ташқи муҳит таъсирларига (аллергенларга) қарши жавоб реакциясидир.

Аллергик тумовдан эҳтиёт бўлинг

Аниқланишича, ҳар йили баҳор фаслида дунё аҳолисининг бешдан бир қисми ушбу хасталикка чалинар экан.

— Аллергик тумов турли таъсирлар натижасида келиб чиқади, — дейди умумий амалиёт шифокори Гулнора ТОЛИПОВА. — Масалан, ноқулай об-ҳаво ёки озиқ-овқат маҳсулотлари: (тухум, шоколад, қулупнай, шўр балиқ), цитрус мевалар (лимон, апельсин), зиравор ва аччиқ таомларнинг ножўя таъсири сезилганда, бундай хасталик юзага келиши мумкин.

Касаллик асосан баҳор ва куз фаслида кузатилади. Баҳорги аллергия ўсимликлар гуллаши ва чангланиши таъсирида пайдо бўлса, кузда чанг-ғубор, хазонларни ёқиш оқибатида юз беради.

Терига тошма тошиши, шишлар пайдо бўлиши ҳамда ҳаводаги ғуборлар таъсирида тумов, бронхиал астманинг хуруж қилиши аллергик тумов белгиларидир. Унда беморни бош оғриши ва айланиши, кўз ёшланиши, томоқ қичиши, қуруқ йўтал, иштаҳасизлик, кўнгил айниши,  бурун битиши, дармонсизлик безовта қилади. Унинг аломатлари кўпинча бурун шиллиқ қаватида содир бўлиб, тез-тез аксириш, қичишиш, нафас олишнинг қийинлашуви, бурундан суюқлик келиши, баъзида бурун қонаши каби ҳолатлар кузатилади.

Бемор ўз вақтида шифокор-аллерголог мутахассисга учрамаса, касаллик пастки нафас йўлларига тарқалиб, юқоридаги аломатларга йўтал, томоқ қичиши қўшилади. Бунда нафас қисиши, яъни атопик бронхиал астма хасталигининг аллергик тумовга қўшилиш хавфи ортади.

Халқ табобатида аллергик тумовнинг олдини олиш:

— Алоэ ёки каланхоэ суви олинади ва кўкат билан аралаштирилади. Малҳам бурун катакларига суртилади.

— Зайтун ёки бодом ёғидан пахтага шимдириб, бурунга суртиш унинг қуришининг олдини олади.

— Асалари мумини чайнаб юриш аллергия хуруж қилганда фойда беради.

— Сирли идишда қиздирилган зиғир уруғини икки қошнинг ўртасида беш-ўн дақиқа ушлаб туриш аллергик тумовни кетказади. Агар зиғир уруғи бўлмаса, ош тузидан фойдаланиш мумкин.

— Қирғичдан ўтказилган лимонга икки бош саримсоқпиёзни қўшиб, унга бир литр қайноқ сув аралаштирилиб, уч кун давомида қоронғи жойда сақланади. Тайёр бўлган малҳам кунига бир ошқошиқдан оч қоринга ичиб турилса, аллергик тумовни даволайди.

Шаҳноза РАЖАБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар