Давр нафаси      Бош саҳифа

Адабиёт мамлакатларни, миллатларни яқинлаштиради

Миллий адабиётимиз дунё бўйлаб ўрганиляпти ва эътироф этиляпти.

Адабиёт мамлакатларни, миллатларни яқинлаштиради

Ўзликни англашда ҳар бир халқнинг теран томирлари ҳисобланган санъат, маданият ва адабиёт катта ўрин тутади. Инсонга таъсир ўтказишда адабиёт ҳақиқатан атомдан бир неча баробар кучли восита экани, шубҳасиз. Бу куч бугунги кунда қаерда, қандай сарф этиляпти?

Пойтахтимизда 7-8 август кунлари бўлиб ўтган «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзуидаги халқаро конференцияда адабиётнинг залворли кучи ва таъсири ҳақида илмий мулоҳазалар юритилди. Дунёнинг ўттизга яқин давлатидан адабиётшунос олим ва адиблар иштирок этган мазкур халқаро анжуманда ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг дунё миқёсида тутган ўрни алоҳида эътироф этилди. Япония, Канада, Жанубий Корея, АҚШ, Литва, Арманистон, Афғонистон, Белорусь, Германия, Қирғизистон, Миср, Молдова, Нидерландия, Озарбайжон, Россия, Сербия, Туркия, Туркманистон, Украина, Франция, Ҳиндистон, Швеция ва Эронда ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

— Афғонистонда ўзбек мумтоз адабиётини, хусусан, Алишер Навоий ижодини ўрганиш бўйича салмоқли ишлар қилиняпти, — деди афғонистонлик адабиётшунос олим Абдуллоҳ Рўйин. — Кейинги йилларда Навоийнинг йигирма саккизта китобини чоп этишга муяссар бўлдик. Мазкур нашрларни тайёрлашда Ўзбекистонда амалга оширилган тадқиқотлар бизга асос бўлди. Алишер Навоий туғилиб ўсган, яшаган ҳамда дафн қилинган юртга у зотнинг асарлари XXI асрда қайта кириб боришида ўзбек адабиётшунос-олимларининг ҳиссаси катта бўлди. Келгусида бундай адабий ҳамкорлик яна давомли бўлса, икки қардош халқ ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этишига ишончимиз комил.

— Ўзбек адабиёти бугун бутун дунёда ўрганиляпти, десак, муболаға бўлмайди, — деди анжуманнинг швециялик иштирокчиси Муҳаммад Ҳалим Ёрқин. — Айниқса, мумтоз адабиёт дурдоналарини ўрганишга иштиёқ жуда катта. Масалан, биргина Эроннинг ўзида Навоий асарларини ўрганиш бўйича ўнлаб тадқиқотлар қилиняпти. Эронлик олим, доктор Ҳусайн Муҳаммадзода Сидиғ бир неча йил давомида қўлёзма ва нодир манбаларни солиштириб, Навоий асарлари учун замонавий уч жилдлик луғат яратди. Бу нафақат Навоий ижоди, балки Шарқ халқлари мумтоз адабий манбаларини ўрганишда эътиборли манба бўлиб хизмат қилади.

— Юртингизда адабиёт аҳлига бўлган муносабатни кўриб, бу замин адабиётининг дунёга ёйилган илғор ютуқлари ортида нима турганини илғагандек бўлдим, — деди Туркиядаги Ғози университети олими Фатма Ачил. — Халқаро анжуман иштирокчиларига давлат раҳбарининг табрик йўллаши ҳам бизни тўлқинлантириб юборди. Ўзбек мумтоз адабиёти энг сара намуналари бугун замонавий адабиётда ҳам муносиб талқин этилаётгани анъаналар изчил давом этаётганидан дарак беради. Ушбу анжуманда мен «Навоийни ўқиган болалар» ҳикояси (Эркин Аъзам)нинг Туркияда ўрганилиши» мавзусидаги илмий маърузам билан қатнашяпман.

Хорижлик меҳмонлар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойларида бўлиб, бу заминда адабиёт ва санъат халқнинг турмуш тарзига нақадар уйғун эканига гувоҳ бўлишди. Айниқса, юртимизда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган нодир манбалар билан бир қаторда, Есенин, Чингиз Айтматов, Пушкин, Абай, Шота Руставели, Шастри, Махтумқули каби жаҳон адабиётининг йирик намояндалари сиймосига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромни алоҳида эътироф этишди.

Ҳар бир халқ адабиётининг мавзу доираси турлича бўлишига қарамай, унинг асосий қаҳрамони ҳисобланган инсон ва унинг қалбидаги кечинмалар барча учун бирдай муҳимдир. Адабиёт ҳамиша инсонни чинакам инсонийлик тамойили асосида яшашга ундаб келади. Китобхонлик ва адабиётга ихлосмандликнинг бош омили ҳам шу аслида.

Бундай адабий алоқалар эса халқларни бир-бирига янада яқинлаштираверади.

 

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔12

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔10

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 12    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 10    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 55    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар