Петрушка доривор ва зиравор сифатида халқ табобати ва замонавий тиббиётда кенг кўламда ишлатилади. Абу Али ибн Сино ундан жигар касалликларини даволаш учун ҳамда пешоб ҳайдовчи дори сифатида фойдаланган.
Остеохондрозда петрушка илдизини кунига икки-уч марта чайнаш керак ёки кунига бир ошқошиқ петрушка дамламасидан икки маҳал ичиш тавсия этилади. Бунинг учун икки чойқошиқ қуритилган петрушка илдизи 400 миллилитр сувда бир соат қайнатилади.
Петрушка уруғидан тайёрланган дамлама ҳам остеохондроз билан оғриганда яхши наф беради. Уч-тўрт чойқошиқ петрушка уруғини 300 миллилитр қайнаган сувга солиб, ўн дақиқа паст оловда қайнатилади. Кунига бир ошқошиқдан уч маҳал ичилади.
Петрушка дамламаси билан олти-саккиз ой давомида даволаниш яхши натижа беради.
Аденома ва простатитни даволашда петрушка уруғини кукун ҳолига келгунча майдалаш керак. Тўрт чойқошиқ кукун устига бир пиёла қайноқ сув қуйиб, ўн беш дақиқа қайнатиб, тиндирилади. Кунига тўрт-беш марта, бир ошқошиқдан ичилади.
Қовоқлар қизариб, осилганда петрушка баргларини майда кесиб, докадан тайёрланган халтачага солинади. Сўнг бир неча дақиқа қайноқ сувга солиб қўйилади. Ичидаги суюқлиги оқиб кетгач, илиқ халтачалар уч дақиқа кўз устига қўйилади. Сўнг олиб ташлаб, совуқ сувга ботирилган пахта қўйилади. Бу усул кўз уйқусизликдан қизарганда ҳам катта ёрдам беради.
Соч тўкилганда петрушка шарбати бош терисига суртилади. Ёки бош терисига туйилган петрушка уруғини ишқалаш ҳам яхши самара беради. 30 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташланади. Ювилган сочлар петрушка дамламаси билан чайилса, янада жилокор бўлади.
Абдуқодир САТТОРОВ
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил