Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Кўринмас тузоқ

Фарзандингиз умрига зомин бўлаётган иллат.

Кўринмас тузоқ

Гиёҳвандлик — инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик. Унга чалинган киши борган сари ҳолдан тояди, маънавий қиёфасидан маҳрум бўлади. 

БМТнинг гиёҳвандлик ва наркотрафикка қарши кураш бўйича ҳисобот беришича, дунё миқёсида 201 миллиондан ортиқ киши ёки сайёрамиз аҳолисининг 5 фоизи ҳеч бўлмаганда бир маротаба турли кўринишдаги гиёҳванд моддаларни қабул қилган. Ҳар йили дунёда гиёҳвандликка чалинган 200 минг киши ҳаётдан кўз юмади. Илк бор гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб кўришга қизиқиш 13-15 ёшда, иккинчи бор истеъмол қилиш 17-18 ёшда  ва доимий равишда гиёҳванд моддаларни қабул қилиш 30-65 ёшгача бўлган кишиларда кўп учраши қайд этилган.

Бугунги кунга келиб гиёҳвандлик «аср вабоси»га айланиб улгурди. Бутун дунё гиёҳвандликнинг олдини олиш учун курашмоқда. Шунга қарамасдан, сўнгги йилларда бу иллатнинг ёшлар орасида кўпайиб бораётгани ачинарли. У инсон саломатлигини секин-асталик билан ёмонлашувига олиб келади. Иммунитетнинг тушиб кетиши оқибатида ОИТС касаллигига чалинади. Бепуштлик ёки ногирон фарзандлар дунёга келиши билан ўз асоратини кўрсатади. Инсоният жамиятдан узилиб, охир-оқибат ҳеч нарсага ярамай қолади.

Гиёҳвандлик йўлига кирган кимсалар уни фақат ўзлари истеъмол қилиб қолмасдан, бу йўлга вояга етмаган ёшларни ҳам тортишга, уларнинг иродасизлигидан фойдаланиб, гиёҳванд воситалар бозорини ривожлантиришга ҳаракат қилиши жуда хавфли. Бундай нопок инсонлар алдовига, айниқса, ўзига ишонмайдиган, оиладан, атроф-муҳитдан меҳр кўрмаган, ҳаёт синовларига бардоши етмайдиган ёшларнинг тушиб қолаётгани кўп кузатилмоқда. 

Сўнгги пайтларда ўқувчилар орасида турли психотроп таъсир кўрсатадиган таблеткаларнинг авж олиши, уларни ҳатто, ўқувчилар истеъмол қилаётганини қандай изоҳлаш мумкин? Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун биздан доимий сергаклик ва эҳтиёткорлик талаб этилади. 

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат давлат идоралари, ёшлар ташкилотлари, маҳалла, таълим муассасалари, балки бутун жамоатчилик, яъни ҳар биримиз масъулмиз. Ҳар биримиз келажак авлод баркамоллиги, эртанги кунимиз фаровонлиги учун жавобгармиз.

 

Гулистон ҚОДИРҚУЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар