Узун ва қалин киприк ҳар қандай қизнинг орзуси. Бугун сунъий йўл билан ана шундай киприк ҳосил қилиш мумкин.
Бироқ вақтинчалик бу тадбир табиийсини ҳам шикастлайди ва тўкилишига сабаб бўлади. Шунинг учун уларни табиий йўл билан ўстирган маъқул.
Киприкларни ўстиришда махсус ниқоблар фойда беради. Сиқиб олинган карам ёки сабзи шарбатига зайтун мойи қўшиб, енгил аралаштириш лозим. Тайёр малҳам уқаловчи ҳаракатлар билан кўз қовоғига суртилади. Карам ўрнига алое шарбатини ҳам ишлатиш мумкин.
Компресс сифатида қора ёки кўк чой, мойчечак, тирноқгул (календула) ёки бўтакўз дамламаларидан фойдаланилади. Пахта ёстиқчаси дамламада намланиб, кўзларга 15 дақиқа давомида қўйилади. Бу киприк тўкилишининг олдини олади, ўсишини яхшилайди.
Мойли аралашмалар ҳам киприк ўстиришда самарали. Петрушка майдаланиб, унга озроқ алое шарбати ва ўсимлик мойи қўшиб аралашма тайёрланади. Тайёр аралашма билан қовоқлар енгил массаж қилинади. Шунингдек, киприкларни мустаҳкамлаб, ўстириш учун канакунжут мойини суртиш ва бир соатга қолдириш фойда беради. Ухлашдан олдин киприк чизиғи бўйлаб зиғир мойи суртиш киприклар янада соғлом кўринишини таъминлайди. Кўз қовоқлари териси қуруқлиги ва таъсирчанлигини камайтириш, киприк ўсишини тезлаштириб, жило бағишлашда атиргул мойи самарали. Уни суртгач, 15 дақиқа ўтиб, илиқ сувда ювиш лозим.
Интернет материаллари асосида
Ноилахон АҲАДОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил