Экоолам      Бош саҳифа

Бахтнинг бошланиши қаерда?

Бир нафас барча ишингизни четга суриб, кундалик ҳаётингизга назар солинг: бахтлимисиз?

Бахтнинг бошланиши қаерда?

Психологлар инсоннинг бахтли ё бахтсиз эканини унинг бир қарашидан ҳам пайқаб олиш мумкин, дейишади. Боиси, кўз азалдан қалб кўзгуси саналган. Донишмандлар: «Сен атрофда гўзалликни кўряпсанми — бу қалбингдан, кирни кўраётган бўлсанг — бу ҳам қалбингдан», — дегани бежиз эмас… Чунончи, кун барча учун бирдек бошланади, лекин уни ҳамма ҳар хил ўтказади, баҳолайди ва турлича якунлайди. Сиз ҳам кўзгу олиб, кўзларингизга, атрофингиздагиларга қадаётган нигоҳингизга бир назар солинг-чи: сиз бахтлимисиз?

Инсон улғайгани сайин, унинг масъулияти ҳам, мажбурияти ҳам «улғаяди». Болалигида бахтни ўзи яратган бўлса, бора-бора негадир унинг қулига айланиб боради. Унинг энди вақти йўқ… У доим банд... Ишлари жуда кўп... Мўл пул топиши зарур... Яшаш эса жуда оғир... Иши ўта масъулиятли...  Охир-оқибат  ўз ҳаётига эгалик қилишдан тўхтаган инсон ўзидаги энг катта хазина — озод қалбини йўқотади. Қалби тутқунда бўлганлар эса доим ўзгаларга жаҳл қилади, заҳрини сочади, адоват билан оламга қарайди, ҳар нарсани танқид қилади, ҳамма нарсадан кир қидирадиган бўлиб қолади. Негаки, улар ўзларида, ўз ички оламида ҳаловат топа олмайдилар.

Бу ҳаётда ҳамма нарса нисбий.  Биз учун фойдали нарса бошқага зарар келтириши, бизнинг муваффақиятимиз кимнингдир мағлубияти бўлиши турган гап. Демак, бахт ғалабада эмас. Ютуқда ҳам эмас. Зеро, бошқанинг бахтсизлиги эвазига бахтли бўлишнинг иложи йўқ.

Киши қандайдир кунни кутиб яшайди. Ўйлайдики, ўша кун келади ва у бахтли бўлади. Асл бахт эса — сўнгги манзилда эмас, балки унга элтгувчи йўлда эканини унутади.

90 ёшли... ўқувчи

Бир эртак ўқигандим: Олимжон деган бола жуда-жуда бахтли бўлишни истарди. У бир кун келиб, албатта, бунга эришишини биларди. Бироқ у ҳали мактаб ўқувчиси эди, холос. Бир кун ғалати воқеа содир бўлади: қаердандир унинг қўлига сеҳрли ип тушиб қолади. Агар бу ипни бироз тортса, вақт — дақиқалаб, кучлироқ тортса — ҳафталаб, зарб билан  тортса — ойлаб, бор кучи билан тортса — йиллаб ўтиб кетарди. У дарсда ўтирганида ипни бироз тортади ва уйида бўлиб қолади. Тез орада мактаб унинг жонига тегади ва у тезроқ улғайишни хоҳлайди — ипни кучлироқ тортади. Энди у талаба. Олдида Ойдин — курсдоши. У жуда чиройли, одобли, меҳрибон қиз. Лекин Олимжон ҳеч нимадан қониқмайдиган бола. Унга нимадир керак, нимадир етишмаяпти. У ҳалиям бахтли кун келишини кутяпти. У ипни яна тортади. Бир оннинг ўзида анча йил ўтиб кетади. У 30-35 ёшлар оралиғида. Оиласи, болалари бор. Иши яхши, рўзғорини тебратиб турибди. Ипни қаттиқроқ тортиб, кўрди: ота-онасининг сочларига оқ, юзларига ажин тушган, белидан мадор кетган эди. Бироқ Олимжон ҳали ҳам бахтли эмас эди, аксинча, энди унинг бутун ҳаёти ташвиш-у муаммолар билан тўлиб-тошиб ётарди. У жаҳлда ипни бор кучи билан тортди: кекса бир мўйсафидга айланди. Ёлғиз. Болалари ўзлари билан ўзлари бўлиб кетган.

Шу он ҳаётида Олимжон илк бор тўқсон йиллик умрнинг ҳар бир сонияси мўъжизавий кучга эга эканини ҳис қилмай яшаганини англайди. У аслида яшамаган эди, шунчаки, мавжуд бўлган, ҳаёт оқимида сузганди, холос. Асл бахт эса у кутган қандайдир кунда эмас, ўша кунга элтгувчи йўлнинг ҳар бир қаричи ва сониясида эди.

Яхшиямки, бу бир эртак, хаёл. Эртаклар эса доим яхшилик билан тугайди. Олимжон бор вужуди билан барчаси аввалги ҳолига қайтишини сўраб Яратганга илтижо қилади. Кўзларини очса, у яна мактаб ўқувчиси, ўша-ўша Олимжон… Энди у бахтни кутмас, ҳар нарсадан ижобий томонни излаб, барчасини яхшиликка йўяр, кўринганга табассум улашиб, ҳаётининг ҳар лаҳзасида иложи борича кўпроқ савобли иш қилишга уринадиган умр соҳиби эди.

Эндиги ҳаёти ҳақиқатдан унга бахт келтирарди...

Нега шундай?

Ўйлаб кўринг, бу ҳаётда бахтли яшаш учун инсонга нима керак? Чек-чегарасиз эҳтиёжларимиз ўзимизни бахтсиз қилиб қўймаяптимикин? Ҳар куни қаерга шошамиз? Ҳамма нарсани танқид қиламиз. Нега ўз ҳаётимизни ўзимиз мураккаблаштирамиз? Нима учун ўзимизни, ўй-хаёл ва фикрларимизни тафтиш қилмаймиз? Қандайдир қоғозларни инсондан афзал кўришимиз боиси нимада?

Инсон ўзини солиштириши керак бўлган ягона кимса — унинг ички «мени». Умр йўли ўзи қисқа. Унинг бутун гўзалликларидан баҳраманд бўлиб яшамоқлик учун бир инсон умри озлик қилади. Фақат бахтсизларгина ўзгаларни бахтсиз қилишга интилади, ўзгалар бахтини кўра олмайди.

Агар ҳар бир инсон олдидаги ҳеч бўлмаганда бир инсонни бахтли қила олганида эди дунё бахтиёр кишиларга тўлиб кетарди. Бунинг учун ҳар биримизнинг ҳисобимизда кунига 24 соат мунтазир. Унинг ҳар лаҳзасини бир-биримизни бахтиёр этишга сарфласак, ўз нигоҳимиз билан оламга, оз бўлса-да, эзгулик нурларини ёғдира олсак, бундан ортиқ бахт йўқ, аслида.

Наргиза ДАМИНОВА




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар