Севимли мева — қулупнай ғарқ пишган палла ҳозир. Унда 5-12 фоиз углевод, лимон, олма кислотаси ва фенол бирикмалар бор. Қолаверса, А, В витаминлари ҳамда темир минераллари мавжуд.
Кўп маҳсулотлар таркибидаги дармондорилар қайта ишлаш жараёнида ўз фойдали хусусиятларини йўқотиши мумкин. Қулупнай таркибидаги фойдали витаминлар эса қайта ишланганда ҳам сақланиб қолади. Қадимда табиблар қулупнайни қабзият, анемия, буқоқ, жигар хасталикларини даволашда ва буйрак фаолиятини яхшилаш, ичакларни тозалаш учун тавсия қилишган.
Музлатгичда сақламанг
Қулупнайнинг яна бир фойдали жиҳати, иммунитетни мустаҳкамлайди. Ортиқча вазнни истамайдиганлар учун ҳам асқатади.
Қулупнайнинг баъзи хусусиятлари айримлар учун фойдали таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Таркибидаги кислота сабаб ошқозон-ичак йўлларида касаллиги бор кишилар учун у зарарли. Аллергияга мойиллиги бор, қон босими юқори кишилар ҳам истеъмол қилмагани маъқул. Қулупнайни меъёрдан ортиқ ейиш бир қанча муаммоларни келтириб чиқаришини унутмаслик лозим. Бир кунда ярим килограммгача қулупнай тановул қилиш мақсадга мувофиқ.
Бугунги кунда кўп мевани эрта баҳордан бошлаб кўп учратишимиз мумкин.
Тадқиқотларга қараганда, ўз мавсумидан илгари етиштирилган меваларнинг таркибида фойдали витаминлар жуда кам бўлади ва уларнинг мазаси ҳам аслидек хуштаъм бўлмайди. Қолаверса, етти ёшдан кичик болаларга эртапишар меваларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Кечпишар қулупнайни кунига 100 граммдан бериш мумкин.
Бу мевани ҳатто музлатгичда ҳам узоқ сақлаб бўлмайди. Агар қулупнай қўшимча кимёвий дорилар ёрдамида етиштирилган бўлса, унда у музлатгич ичида соғлиқ учун жуда зарарли маҳсулотга айланиши мумкин.
Интернет материаллари асосида тайёрланди.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил