Экология      Бош саҳифа

МЕТАЛЛ ВА ЁҒОЧДАН БОШҚА ҲАММАСИ ЎЗИМИЗДА БОР

Бугун қурилиш материалларига талаб катта. Аммо, афсуски, аксарият қурилиш материалларининг нархи жуда беқарор. Айниқса цементни кеча олган нархда бугун тополмайсиз. Нега?

МЕТАЛЛ ВА ЁҒОЧДАН БОШҚА ҲАММАСИ ЎЗИМИЗДА БОР

— Нархларнинг баландлигидан кўз юмиб бўлмайди ва сабабини икки омил билан изоҳлаш мумкин, — дейди «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ботир ЗАРИПОВ. — Бугун мамлакатимизда қурилиш, бун­ёдкорлик ишлари жадал олиб бориляпти. Шу кунларда барча турдаги қурилиш материаллари сифатини яхшилаш, нархини мўътадиллаштириш, чўнтакбоп қилиш устида жиддий иш олиб борилмоқда. Ҳозир республикамизда 8 мингга яқин қурилиш маериаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, улар юздан ортиқ турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқармоқда. Биргина 2017 йилнинг ўзида жамият томонидан 3 триллион 113 миллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

— Бугун неча турдаги қурилиш материаллари хориждан мамлакатимизга келтириляпти?

— Йил давомида юртимизга 1,5 миллиард долларлик қурилиш материаллари келтирилади. Булар асосан металл, ёғоч маҳсулотларидир. Аслида импорт қилинаётган кўп номдаги хорижий қурилиш материалларининг кўпини ўзимизда ишлаб чиқарса бўлади. 2019 йилга бориб, металл ва ёғочдан бошқа барча турдаги қурилиш материаллари ўзимизда тайёрланади. Бунинг учун имконият етарли.

Бугунги кунга қадар 510 миллиард сўмлик 24 та лойиҳа ишга туширилиб, 1100 та янги иш ўрни яратилди. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги «Прайм керамикс» қўшма корхонасида йилига 2-7 миллион квадрат метр керамик плита, ­«Ангрен» эркин иқтисодий зонасида «Нейшнл керамикс» корхонасида 4-5 миллион квадрат метр керама-гранит, «Навоий» эркин иқтисодий зонасида 3-5 минг тонна алюминий профиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, Жарқўрғон, Қора­ўзак ва Қўрғонтепа туманларида юқори сифатли цемент, Нурота, Ўртачирчиқ туманларида ва Қўқон шаҳрида гранит ва мармар тошлардан замонавий қурилиш материаллари, Фориш туманида базальт арматураси ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

— Цементнинг сақланиш муддати қанча?

— Қурилиш материаллари сотилаётган шохобчаларда, цементга қум аралаштириб сотиш ҳолатлари ҳам афсуски, учраб турибди. Натижада маҳсулотнинг сифати, кўринишига путур етади. Негаки, цемент маҳсулоти олтмиш кун давомида қуруқ ва махсус жойда сақланиши керак. Лекин сотувчилар ҳар доим ҳам бу талабга эътибор қаратавермайди.

— Суюқ гулқоғоз (обой)лар қандай маҳсулотдан тайёрланади?

— Суюқ гулқоғоз пахта чиқиндиларидан тайёрланади. Бу маҳсулотнинг сифати, ташқи кўриниши харидорларга манзур бўлмоқда. Қолаверса, ­ пойтахти­мизда май ойидан Германия технологияси асосида гулқоғозлар ишлаб чиқаришга ҳам киришилади ва маҳсулотнинг эллик фоизи хорижга экспорт қилинади.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар