Саломатлик      Бош саҳифа

ХУРРАКНИНГ БОИСИ НИМА?

Шифокорларнинг таъкидлашича, дунё аҳолисининг 3 фоизи азият чекадиган хуррак отиш аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ учрар экан. Баъзан бу ҳолат айрим касалликлар белгиси сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.

ХУРРАКНИНГ БОИСИ НИМА?

— Уйқуда хуррак отиш оддий ҳолат ёки апноэ касаллиги белгиси бўлиши мумкин, — дейди тиббиёт фанлари номзоди, невропатолог Умида ШАМСИЕВА. — Баъзида нафас йўлларининг торайиши хуррак отишга сабаб бўлади. Бу беморлар отоларингологга мурожаат этиши зарур.

Апноэ касаллиги асосан қон босими ошиб турувчи, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига ружу қўйган кишиларда учрайди. Апноэда биринчи галда уйқу бузилади. Шунингдек, чарчоқ, иш фаолиятининг пасайиши, эрталаб уйқудан турганда бош оғриши кузатилади.  

Беморда диққат ва хотира пасайиши юз бера бошлайди. Шунинг учун ҳам касаллик эрта бартараф этилмаса, асоратлари оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Касалликни даволашда умумий қон таҳлили, юрак фаолияти, бош мия ҳолати, нафас аъзолари текширилади ва натижага қараб муолажа буюрилади. Соғлом бўлишда асабларни тинч сақлаш ва тиниқиб ухлаш муҳим. Бунинг учун кечки овқатни ётишдан икки соат аввал ейиш ва тунги сайрни одат тусига айлантириш керак.

Уйқунинг кунлик меъёрда бўлиши ва парҳез касалликни бартараф этишда энг самарали усул саналади. Бу борада, айниқса, алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан бутунлай воз кечиш жуда муҳим. Бундан ташқари, баланд хуррак отувчилар бўйин ва бошни бир хил ҳолатда тутиб ухлаш учун махсус ортопедик ёстиқлардан фойдалангани маъқул.

 

Соҳиба СУЮНОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар