«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилСтресс ҳолатлари касбга ҳам бевосита боғлиқлиги сир эмас. Австралиялик олимлар стресс ҳолати энг кучли касблар ўнталигини эълон қилди.
Биринчи ўринда — ўт ўчирувчилар. Улар ёнғинларни ўчириш пайтида кучли стрессни бошдан кечиради. Шунингдек, уларда ўзини хавф-хатарга қўйиш ва таваккал қилиш ҳолатлари кўп содир бўлади.
Учувчилар бу борада иккинчи ўринда. Касбнинг мураккаблиги билан бир қаторда, парвоз чоғи йўловчилар ҳаёти учун жавобгарлик ҳисси ҳам уларда кучли стрессни келтириб чиқаради.
Радио ва телебошловчилар эса учинчи ўринни банд этди. Улардаги стресс ҳолатини эфир ёки кўрсатув, эшиттиришни ёзиш пайтидаги адабий тил меъёрларига ҳамда тўғри талаффуз қилиш учун кучли чираниш келтириб чиқаради.
Тўртинчи ўринни ўқитувчилар эгаллаган бўлса, бешинчи-олтинчи ўринларни шифокорлар ва ижтимоий соҳа ходимлари банд этган. Еттинчи ўринда — шахтёрлар. Улар хира ёритилган ва нотоза ҳаволи ер ости шахтасида ишлайди. Саккизинчи ўринда тез ёрдам хизмати диспетчерлари турса, тўққизинчи ўринни байрам ташкилотчилари банд этди. Ўнталикни авиадиспетчерлар якунлаган.
Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ
тайёрлади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил