Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилБозорларимизда «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб тобора ортмоқда.
Бугун ана шу белги остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Биритания, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатлар ҳам қизиқиш билдиряпти...
Экспертларнинг айтишича, 2025 йилга бориб ҳалол маҳсулотлар улуши дунёда ишлаб чиқарилган жами шундай маҳсулотнинг камида 20 фоизиниташкил этиши кутилмоқда.
— Мамлакатимизда ҳам сўнгги пайтларда «Ҳалол» стандартидаги маҳсулотларга талаб ўсмоқда, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Жасур ШУКУРОВ. — Шу сабаб «Ҳалол» стандартини жорий этишнинг аҳамияти ва халқаро савдодаги ўрни» мавзусида халқаро ўқув семинари ташкил этдик. Унда Турк стандартлари институтининг халқаро эксперти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзбекозиқовқатзахира» ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
— «Ҳалол» стандартининг ўзи нима?
— Ҳалол (яъни — рухсат этилган) тушунчаси бу — ислом динида рухсат этилган ва йўл қўйилган барча маҳсулотлар бўлса, «Ҳалол» стандарти — маҳсулотларни ислом дини талаблари бўйича ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва тамғалаш жараёнларига бўлган талабларни белгилайди. Негаки, арабча «Ҳалол» атамасига нисбатан умумий методик кўрсатмалар «Кодекс Алиментариус» Комиссиясининг 1997 йилдаги 22 сессиясида қабул қилинган.
— «Ҳалол» стандарти қайси турдаги маҳсулотлар учун жорий этилади?
— Озиқ-овқат, ичимлик, туризм ва бошқа қатор соҳалар учун ҳам жорий этилади.
— Бозорларда сифатсиз колбаса ва бошқа маҳсулотларнинг ҳам сотилаётганига гувоҳ бўламиз...
— Бу ҳолатга кўз юмиб бўлмайди, албатта. Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича назорат харидини ўтказиш учун ҳукуматдан ваколат олиш арафасидамиз. Шундан сўнг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уюшмалари билан биргаликда бозорларда юқоридаги ҳолатларнинг олди олинади. Агар кузатув пайтида сифатсиз, стандарт талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар учраса, у ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги сайтида бу ҳақдаги маълумот жойлаштирилади. Шундай йўл тутилса, тезда корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотга талаб ўз-ўзидан йўқолади. Хорижда бу тажрибадан кўпдан бери фойдаланилади.
— Айримлар негадир чўчқа гўшти ёки ёғи солинмаса, колбаса тайёрлаб бўлмайди, дейишади. Бунга бирор асос борми?
— Йўқ. Колбасани чўчқа гўшти ва ёғи қўшмасдан ҳам бемалол тайёрласа бўлади. Умуман олганда, колбаса тайёрлаш учун мол боқишдан бошлаб 22 та жараён доимий назоратда бўлади.
— «Ўзстандарт» агентлиги «Ҳалол» белгиси остида маҳсулот ишлаб чиқармоқчи бўлган корхоналарга стандарт бера оладими?
— Ҳозирча йўқ. Сабаби, ҳали мутахассисларни мазкур жараёнга тайёрлаш керак.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил