Экоолам      Бош саҳифа

БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

Бунга айбдор ким?

Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

Ёшлар ишонч маркази айни шундай ҳолатларда ота-оналарнинг мушкулини осон қилмоқда. Марказ ёшларнинг ўз яқинлари билан ҳаёт давомида келиб чиқадиган муаммолари, уларни қийнаётган масалаларни ўрганади. Ахир, уларда кузатиладиган муаммолар ота ёхуд онага, умуман, бутун оилага дахлдор. Борди-ю, у кучайиб кетса, эртага жамиятга ҳам таъсир қилади, хавф туғдиради.

Ушбу марказга қилинадиган мурожаатлар аноним, яъни яширин тарзда бўлади. Шу боис истаган одам ўз муаммосини қўрқмай, очиқ-ошкора айтиши мумкин. Тан олиш керакки, бугун ёшларни қийнайдиган руҳий муаммолар оз эмас. Буни уларнинг ўзи ошкор этмаса-да, яқин инсонлари фарзандидаги муаммони рўй-рост айтмоқда. Кўп мурожаатларда деярли бир хил мазмун: «Болам кичкиналигида яхши эди, айтганимни қиларди. Ҳозир эса агрессив бўлиб қолди...»

Йўқ, ундай эмас. Аслида кичиклигидаёқ болада агрессивлик мавжуд бўлади, фақат у ҳали буни ташқарига чиқара олмайди. Биз буни «норозилик» деймиз. Боладаги «мен» шаклланиб боргани сари, у ичидаги норозиликни ота-онага айта бошлайди. Ота-она бўлса, «менга қулоқ солмаяпти», деб ўйлайди. Натижада, тушунмовчилик пайдо бўлади.

Бундай ҳолларда ўз фикрини айта олган болани тинглашни билиш керак. Ота-она фарзандини тинглаб, кези келганда маслаҳат бериши зарур. «Йўқ» деб болани чеклаш, унга тўсиқ қўйиш билан ижобий натижага эришиб бўлмайди. У ҳолда болада ўзига бўлган ишонч сусаяди, тажовузкорлиги ортиб бораверади. Ҳаётга бўлган қизиқиши сўнади.

Биргина мисол, ўсмир боланинг характеридаги ўта салбий ҳолатлар сабабли, бир она бизга мурожаат қилди. Шунда психологлар билан бирга боланинг оиласини ўргандик. Маълум бўлишича, ота-она ажрашган. Ажримга қадар эса ўртада жуда кўп жанжал, низоли ҳолатлар юз берган экан. Бола уларни кузатган, кўрган. Вақт ўтган сари, эътибор қаратишни истаган, бироқ ота-она ўз муаммоси билан овора бўлиб, болага на эътибор, на меҳр берган.

Оқибатда, фарзанд онгида «мени ҳеч ким яхши кўрмайди» деган фараз пайдо бўлди. Бу эса ўз-ўзидан салбий иллатларни туғдирди: бола вақтини кўпроқ кўчада, турли ёшдагилар даврасида ўтказди. Аста-секин чекишни ўрганиб, атрофдагилар билан жанжаллашадиган, муштлашадиган одат чиқарди. Охир-оқибат бола шу қадар депрессияга тушиб қолдики, ҳаётга қизиқиши сўниш даражасигача етиб келди.

Марказимиздаги кучли психотерапевт ва психологлар бу болага зудлик билан ёрдам кўрсатди. Ҳар куни икки-уч соат шуғулланиб, маслаҳатлар берди, турли тренинглар орқали ҳаётнинг яхши томонларини кўришга ўргатиб борди. Шу тариқа мунтазам олиб борилган психологик ёрдам амалда самара берди. Ҳозир ўша бола ўз хатосини англаб, яхши томонга ўзгарди. Боланинг ота-онасига ҳам алоҳида маслаҳатлар берилди. Умид қиламизки, бир болани ёмон йўлга киришдан сақлаб, ҳаётга бўлган қарашини ўзгартира олдик.

Бир нарсани тўғри тушуниш керак. Оилада ота ҳам, она ҳам тарбияни бир хил олиб бориши зарур. Агар ота бошқа, она бошқа гапни айтса, турлича тарбия усули қўлланса, у ҳолда муаммолар куртак ёзаверади. Бола доим кимгадир кераклигини ҳис қилиб туриши шарт.

Дарвоқе, марказимиз яқинда мактаб, маҳалла, коллеж билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Энди ўқитувчилар билан ҳам болалар психологияси бўйича тренинглар ўтказилмоқда. Айни пайтда Шайхонтоҳур туманидаги маҳалла, мактаб, коллеж ва лицейлар билан алоқа ўрнатиб, ҳатто, маҳаллаларда олиб бориладиган тренинглар жадвалини тузиб, тарқатдик. Мазкур тренинглар амалда ўз самарасини беришига ишонамиз. Келгусида эса бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам қўллаш ниятидамиз.

 

Шаҳноза ҚУРБОНОВА,

Ёшлар ишонч маркази раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги психотерапия маслаҳатчиси




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар