Экология      Бош саҳифа

ҲАММА БОЛА  БОҒЧАГА БОРАДИ…МИ?

Маълумотларга кўра, бугунги кунда пойтахтимизда жами 632 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритади. Уларнинг 447 таси Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси тасарруфида, 185 таси эса хусусийдир. Боғча ёшидаги болалар (3-6 ёш) сони 190 минг нафардан ортиқни ташкил этиб, шундан 69 мингга яқини боғчага қамраб олинмаган.

ҲАММА БОЛА  БОҒЧАГА БОРАДИ…МИ?

Нима учун деган саволга жавоб оддий: бунинг сабаби, биринчи навбатда, боғча етишмаслиги бўлса, иккинчидан, тарбия муассасаларининг ҳаммасида ҳам шароит яхши эмас. Хўш, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қай тарзда бартараф этади? Бундан буён боғча ёшидаги болаларнинг ҳаммаси ҳам мактабгача таълим муассасасига қамраб олинадими?

— Президентимизнинг вазирликка юклаган вазифаларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахтда «Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, — дейди  Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи Насиба МАВЛОНОВА. — Унга кўра, жорий йилда пойтахтимизда 420 дан ортиқ кўп қаватли уй қурилади. Ушбу уйларнинг 220 таси тадбиркорлар томонидан, 200 таси эса Президентимизнинг тегишли қарори асосида янги қуриладиган кўп қаватли уйлар ҳисобланади. Тадбиркорлар қурадиган уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватида 80 ўринли, кичик ҳажмдаги хусусий болалар боғчалари ташкил этилади.

Бундан ташқари, 447 та давлат боғчасининг 61 таси қайта таъмирланади. Бунинг ҳисобига қўшимча равишда 5,5 минг нафардан ортиқ бола боғчага жалб этилади. Натижада жорий йилда 53 мингта, 2019 йилга келиб 16 мингта, жами 69 минг нафар 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган бола мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинади.

— Пастки қаватда барпо этиладиган боғчалар шу уйда яшайдиган аҳолига ноқулайлик келтириб чиқармайдими?

— Кўп қаватли уйларнинг пастида ташкил этилаётган боғчаларнинг кириш йўлаклари аҳолиники билан кесишмайди, — дейди Тошкент шаҳар бош архитектори Асомиддин ТОЖИЕВ. — Уларга кириш эшиклари олд тарафда бўлади. Орқа тарафда эса махсус ўйингоҳ ташкил этилади. Бундай боғча ота-оналарга жуда қулай. Фарзанди ташқарида ўйнаётганда кузата олади, ичкарида бўлганда эса бемалол кириб кўриши мумкин.

— Шундай бўлса ҳам, боғча учун алоҳида бино қуриш мақсадга мувофиқ эмасми?

— Ҳозир Тошкент шаҳрида бўш ер кам. Қолаверса, очиқ ерда боғча қуриш учун жуда кўп вақт ва катта маблағ сарфланади. Шуларни инобатга олиб, шу йўналиш танланди. Бунинг энг асосий қулайликлари шундаки, алоҳида сув, газ, электр, ерости қувурлари кабилар бўйича муаммо бўлмайди.

Шу ўринда бир муҳим гапни ҳам айтиб ўтишим керак: аҳоли орасида қўшимча уйи бор одамлар кўп. Улар яшамаётган ҳовли уйларида агар истаса, хусусий боғча ташкил этиши мумкин. Фақат бунинг учун ўша уйни мактабгача таълим муассасаси талабларига жавоб берадиган даражада жиҳозласа кифоя. Бундан ташқари, эндиликда тегишли туман ҳокимлигининг қарори билан фақат боғча қуриш мақсадида ер олишга ҳам рухсат берилади.    

— Битта боғча неча нафар болага мўлжалланган? 

— Кўп қаватли уйларда барпо этиладиган боғчалар 50-80, тадбиркорларники эса 70-180 ўрингача бўлади.

— Ҳар бир ота-она фарзандини юқори малакали тарбиячилари бор боғчага беришни истайди. Шундай экан, янги ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларида кадрлар масаласи қандай ҳал этилади?

— Кадрлар масаласи ҳам тизимли равишда ташкил этилади, — дейди              Н.Мавлонова. — Хусусан, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг битирувчи талабалари билан икки томонлама шартнома тузилади. Бундан ташқари, педагогика коллежларини тамомлаётган, ўрта-махсус маълумотга эга 400 дан ортиқ битирувчи ҳам ёрдамчи тарбиячиликка ишга олинади. Қисқаси, янги боғчаларни малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳозирданоқ бошланган.

— Хусусий боғчалардаги ойлик тўлов давлатникидан фарқ қиладими?

— Албатта. Бунда боғчанинг шарт-шароити ва имкониятлари инобатга олинади. Бироқ бу — тадбиркор истаган нархни қўйиши мумкин дегани эмас. Хусусий боғча қураётган тадбиркорга  бир қатор имтиёзлар тақдим этаётгани боис, боғча пули аҳоли учун ҳамёнбоп этиб белгиланишини давлат ўз назоратига олади.    

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

🕔18:02, 16.04.2026 ✔22

Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

Батафсил
Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

🕔17:56, 16.04.2026 ✔32

Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

Батафсил
Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔36

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

    Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

    Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

    ✔ 22    🕔 18:02, 16.04.2026
  • Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

    Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

    Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 32    🕔 17:56, 16.04.2026
  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 29    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 61    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар