Экоолам      Бош саҳифа

ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

Бунга ким айбдор?

«...Мактаб ўқувчиси бўлган кезларим ўйинқароқ, бироз масъулиятсиз эдим. Боз устига, онам билан сира чиқиша олмасдим. «Мени тушунмайсиз», «Нега ҳадеб иш қилдираверасиздея хархаша қилганларим ҳамон эсимда. Ўша кезлар онамнинг берган даккиси сабабини бугун тушунган сари ўзимдан уялиб кетаман.

Ўсмирлик даврида рўй берадиган психологик ва гормонал ўзгаришлар натижасида болалар анчайин жиззаки бўлиб қолишади. Уйда ота-оналари билан келишмовчиликлар, турли тортишувлар юзага келади. Айниқса, бу ҳолат ўсмир ёшдаги қизларнинг онаси билан чиқиша олмаслигига сабаб бўлади. Хўш, она ва қиз ўртасидаги бундай муносабатга ким сабабчи? Бундай ҳолларда оналар қандай йўл тутиши керак?

— Тиббиётда бу давр «ўтиш даври» ёки «кескин ўзгаришлар даври» деб юритилади, — дейди психоневропатолог Гулнора ­НАСРИДДИНОВА. — Бундай пайтда қизлар ҳам жисмонан, ҳам руҳан жуда тез ривожланади. Болаликдан бошлаб шаклланиб келаётган феъл-атвори, дунёқараши, хулқи, ахлоқ-одоби айнан шу пайтда умумийлашади. Ўтиш даври қизларда 12-14 ёшдан 16-18 ёшгача давом этади. Улар соат сайин ўсаётганларини ўзлари ҳам сезишмайди. Натижада, қизларда табиий қисиниш-қимтиниш ҳислари пайдо бўлади. Баъзи қизлар ота-оналаридан, ака-опаларидан андиша қилиб, ўзини қийнаётган муаммоларни айта олмайди. Баъзан қимтиниш туфайли қизлар елкасини букчайтириб юради.

Бу уларнинг саломатлигига, ривожланишига таъсир қилади. Вақтида огоҳ бўлинмаса, уларнинг гавдаси букчайиб, нафас олиш аъзолари қисилиб, яхши ишламаслиги ва оқибатда юрак сиқилиши хасталиги пайдо бўлиши мумкин.

Қиз болани ҳар томонлама етук бўлишида асосий эътибор унинг жисмонан ва руҳан соғлом ривожланишига қаратилмоғи лозим. Бу оналардан янада катта масъулият талаб қилади. Ўсмирлик даврида қиз болага доимий танбеҳ бериш, камчиликларини юзига солиш тўғри эмас. Бу вазиятни янада чигаллаштиради, уни оиласидан узоқлашишига сабаб бўлади. Улар одамларнинг эътиборида бўлишни, мақтов сўзлар эшитишни хоҳлайди. Фикримча, бу вазиятда энг тўғри йўлни фақат оналаргина кўрсата олади.

Бу пайтда қизларга яқин дўст, сирдош, маслакдош керак бўлади. Она буни вақтида англаб етиши ва ҳар куни қизи билан дўстона суҳбатлашиб туриши зарур. Умуман бу даврда қизларнинг биринчи галда оналари дугонасига, сирдошига айлангани маъқул. Шунда ўсмирлик даври енгил ўтади.

— Она ва қиз ўртасида юзага келадиган келишмовчиликларнинг асосий сабаби фарзанд қалбига йўл тополмаслик, юрагига қўл солмасликда, — дейди Сергели тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси ­Муҳаббат ­ЖАМОЛИДДИНОВА. — Кўпчилик оналар қизининг севимли машғулоти нималигини, қайси соҳага қизиқишини билмайди, бу масалада эътиборни сусайтиради. Бу эътиборсизлик қизни оиладан узоқлаштиради. Натижада, қизлар кўчадан ўзини эшитадиган, сирини айта оладиган дугона топади. Яхшини ёмондан фарқлашни ҳали билмаслиги оқибатида, «дугона» ёки «дўст» уларни тўғри йўлдан адаштириши мумкин. Афсуски, аксарият оналар қизининг дугонаси кимлиги, тарбияси қандай эканини ҳам билмайди, хатто.

Маҳалламиздаги бир қиз коллежга бормайдиган одат чиқарди. Хулқ-атвори, юриш-туриши ҳам ўзгариб қолганди. У билан суҳбатлашиб, масаланинг моҳиятига етмоқчи бўлдик, аммо қиз уйдан қочиб, холасиникига кетиб қолди. Ота-онаси билан гаплашиб, вақтида тўғри йўлга қайтарилмаса, оқибати қандай бўлишини тушунтирдик. Орадан бир неча кун ўтгач, қизни олиб келишди. У билан алоҳида гаплашиб, кўнглига қўл солганимизда, ўзидан анча катта ёшли инсонга кў­нгил қўйгани маълум бўлди. «Бу ишинг нотўғри. Сен ҳали ёшсан. Ўқишни тамомлаб, бир касбнинг бошини тутишинг керак. Ҳар кимнинг ширин сўзига, ёлғон ваъдасига ишониш керак эмас. Ота-онанг, яқинларингнинг юзини ерга қаратма», дея ётиғи билан тушунтирдик. Мана, ҳозир шу қиз коллежни тамомлади. Яқинда яхши бир оиланинг келини бўлади. Бир қизни хато иш қилишдан асраб қолдик.

Демак, оилада она ва қиз орасида совуқчилик бўлмаслигида маҳалланинг ҳам ўрни бор. Ўзини ўзи бошқариш органлари қошида фаолият юритувчи Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси нафақат қизлар, балки оналар билан ҳам алоҳида суҳбатлар ўтказиб туриши зарур.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар