Экоолам      Бош саҳифа

ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ НОЗИК ЖИҲАТ

Бу палладаги хато қимматга тушади

«Ўғлим кичкиналигида жуда серғайрат, қизиқувчан эди. Мактабни ҳам аъло баҳоларга тугатди. Ҳозир ўн тўққиз ёшда. Негадир аввалги иштиёқи сўниб, ишёқмас бўлиб қолган. Туну кун телефонга берилиб, вақтини бекор ўтказади. Бирор ишнинг бошини тут, десак, унамаяпти... Унга нима бўлганини, мудраган иштиёқини қандай қилиб «уйғотиш»ни билолмай оворамиз...»

ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ НОЗИК ЖИҲАТ

Таҳририятга келган ушбу хатдан мухлисимиз анча мураккаб вазиятда қолгани кўриниб турибди. Муаммога ечим топиш мақсадида психологга мурожаат қилдик.

— Бу кўп ёшларда кузатиладиган ўтиш даврининг аломатлари, — дейди психолог Мамлакат ХЎЖАМОВА. — Балоғатга етган бола олдида икки йўл туради: бири шижоат билан олға интилиш бўлса, кейингиси бепарволик кўчасига кириб, енгил-елпи ишлар билан шуғулланиш. Сизнинг болангиз иккинчи йўлда турибди. Табиийки, унда асабийлик, инжиқлик, ишига масъулиятсизлик ҳоллари кузатилади. Бундай вазиятда энг тўғри йўл сабабни аниқлаш ва унга ечим топиш. Ўғлингизнинг ўзгариб қолишига атроф-муҳит, яқин ўртоқлари ёки ички гормонал ўзгаришлар таъсир қилган бўлиши мумкин.

Яқинда бир бола маслаҳат сўраб келди. Руҳияти анча толиққан. Айтишига қараганда, ота-онаси кўчага чиқармас экан, ўртоқлари бўлса, «эркак кишининг вақти кўчада ўтади, болали аёлга ўхшаб нуқул уйда ўтирасан», деб уни масхара қилишган. Уйидагилар ва ўртоқлари орасидаги қарама-қаршилик болани сиқиб қўйган. Натижада, ҳам ота-онаси, ҳам дўстлари билан жанжаллашиб, тушкунликка берилган. Биз тўғри ва керакли маслаҳат бериб, улардан узр сўрашини айтдик.

Балоғат ёшидаги болалар тажрибасиз, ёш бўлгани учун тўғри қарор қабул қилишда қийналишади. Ҳаракатларини назорат қилолмайди. Кичик салбий муносабатлар ҳам руҳиятига шикаст етказиб, кайфиятини ёмонлаштиради. Табиийки, унинг онгини майда муаммолар эгаллаб, бошқа ишларга иштиёқи бўлмай, кунлик режалари, мақсадлари чекинади.

Сизнинг болангизни ҳам қандайдир муаммо қийнаётган бўлиши мумкин. Унинг кўнглига қўл солиб кўринг, нимани истаётганини билинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни тушунишга ҳаракат қилинг. Баъзилар уришиб бериш, койиш тўғри йўл деб ўйлайди. Йўқ, бу камдан-кам ҳолларда ижобий натижа беради. Бунинг ўрнига болангизнинг юрагига етиб борадиган, ҳолатига мос бирор воқеани намуна сифатида кўрсатиш, порлоқ келажак сари ундаш ҳам яхши самара беради.

Бирор яхши ишни ўрганиш учун шогирдликка бериш ҳам самарали йўллардан бири. Меҳнат орқали боланинг қобилиятини юзага чиқариш мумкин. Кўпчилик болам катта бўлгач, касбини ўзи танлаб олади, деб масалага беэътибор бўлади. Аслида болани кичкиналигидан ўзи ёқтирган соҳага йўналтириш керак. Ҳали ҳам кечмас, мақсадлари сари интилса, катта муваффақиятларга эриша олади.

Иложи борича эътиборсиз, назоратсиз қолдирмаслик керак. Агарда у бу ҳолатга кўникма ҳосил қилса, вазият янада оғирлашиши мумкин. У келажакда бир оиланинг бошлиғи, раҳбари бўлади. Бежиз эркак кишини оилани мустаҳкам ушловчи таянчга қиёслашмайди. Агарда у ҳозирдан енгил хаёллар, ўйлар қурбонига айланса, бу аянчли якунга айланиши ҳеч гап эмас.

Одатда, қиз болаларга нисбатан ўғил болаларга талабни камроқ қўямиз, назаримда. Қиз бола эртага турмушга чиқиб, бир уйнинг бекаси бўлади деб, унга барча юмушларни ўргатишади. Ўғил болаларга эса айрим оилалар умуман бефарқ бўлади. Ҳатто уйда бекорчи бўлиб юрса ҳам ташвиш қилмайди. Натижада, «ота ўғиллар» силлиқ йўлни танлаб, олма пиш, оғзимга туш қабилида йўл тутади. Аслида эртага бир оила унга оқ ювиб, оқ тараган қизини ишониб топширишини, уларнинг ишончини оқлаш кераклигини эсидан чиқариб қўяди.

Вақтида англанган камчиликка ечим топиш катта муаммоларга эшик ёпиш деганидир.

Дурдона САФАРОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔53

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔51

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар