Экология      Бош саҳифа

СУД ЖАРАЁНИ ДЎСТОНА ОЛИБ БОРИЛСА…

— Қонунчилигимизда вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан одил судловни амалга оширувчи алоҳида суд тизими мавжудми?

СУД ЖАРАЁНИ ДЎСТОНА ОЛИБ БОРИЛСА…

— Қонунчилигимизда жиноят содир этган шахсларга нисбатан алоҳида судловни амалга оширувчи тизим мавжуд эмас. Лекин бундай шахсларга нисбатан одил судловни амалга ошириш бир қатор қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Вояга етмаганларга оид миллий қонунчилик ва суд амалиётини таҳлил қиладиган бўлсак, вояга етмасдан ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш учун бир қатор таклифларни илгари суриш мумкин.

Биринчидан, вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

Иккинчидан, жиноят содир этишга мойил вояга етмаганлар билан индивидуал профилактика ишларини амалга ошириш. Бу эса вояга етмаган шахсларнинг жиноят содир этиши олдини олиш ҳамда уларни соғлом турмушга қайтаришни осонлаштиради.

— Кимнидир ҳақорат ёки унга туҳмат қилганлик учун қандай ҳолатларда жиноий жавобгарлик белгиланади?

— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бу — ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳуқуқбузарликнинг алоҳида хусусияти шундан иборатки, мазкур ҳуқуқбузарликни бир йил давомида такроран содир қилса, ушбу ҳуқуқбузарлик жиноят таркибини беради. Жиноят кодексининг 140-моддасида эса ҳақорат қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўллангандан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бошқа усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ҳақорат қилиш:

а) жабрланувчи ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

— Вояга етмаган жиноят содир этганларнинг тергов органларида ва судда аҳволини яхшилашга қаратилган қандай қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мумкин?

— Вояга етмаганларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган Жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида, вояга етмаганларни сўроқ қилиш муддати ва сонларини қисқартириш, уларни сўроқ қилиш вақтида қариндошлари ва қонуний вакилларининг иштирок этишини таъминлаш, уларни ушлаб туриш муддатларини қисқартириш, озодликдан маҳрум қилиш жазосини фақат охирги зарурат ҳолларидагина қўллаш, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораларини, махсус ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштиришни қўлламаслик, умуман олганда, вояга етмаганларга нисбатан тергов ва суд жараёнлари дўстона муносабатда олиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Саволларга Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судья ёрдамчиси

Дилафрўз ЖУМАНИЯЗОВА

жавоб берди.




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔61

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔59

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔108

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар