Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«КАСБИМНИНГ НЕЛИГИНИ​​​​​​​ БОЛА НИГОҲИДА КЎРАМАН»

Подадан қолиб кетган сигирини қидириб, тоғ оралаб юрган ­Муҳаммадсоли ногаҳон адашиб қолди. У истиқомат қиладиган ҳудуд чегарага яқин, қўриқланадиган жой.

«КАСБИМНИНГ НЕЛИГИНИ​​​​​​​ БОЛА НИГОҲИДА КЎРАМАН»

Йўқолган молини ахтариб, охир-оқибат, ўзи адашиб қолди. Шу вақт бола ҳарбий форма кийган бир барваста йигитга йўлиқди ва... бир нохуш ҳодисанинг олди олинди.

Аскар йигит болакайни даст кўтариб, қишлоғига элтиб қўйди. Бу билан чегарачи шу боланинг бутун ҳаётини ўзгартириб юборди: Муҳаммадсоли ҳарбий бўлишни кўнглига тугди.

Мана, бугун унинг мақсади амалга ошди. Ҳозир у ҳарбий, капитан. Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларнинг бирида гуруҳ командири бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Машаққатли меҳнати билан юртимиз осойишталигига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Муҳаммадсоли Дўстқулов эндигина ўттиз ёшга тўлди. Шунга қарамай, у кўп ютуқларга эришишга улгурган. Хусусан, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган «Энг илғор тоғ гуруҳи» (2013 йил), «Энг илғор разведка гуруҳи» (2015 йил) танловларида фахрли биринчи ўринни эгаллаган. Айниқса, ўтган 2017 йил унга жуда омадли келди. Россияда бўлиб ўтган «Энг яхши разведка гуруҳи» халқаро танловида 28 та давлат орасида учинчи, Буюк Британиядаги «Кембриж патрули» халқаро танловида 39 та мамлакатнинг 139 та жамоаси орасида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, мамлакатимиз Қуролли Кучлари қудратини, ўзбек ўғлонлари шижоатини бутун дунёга кўрсатди. Ҳарбийларимизнинг ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлади. Бу — тўғри танланган касбнинг мукофоти бўлса, ажаб эмас.

— Ўз юртингда бирон муваффақиятга эришиш бошқа, ўзга давлатда ғалаба қозониш эса икки ҳисса завқли бўлар экан, — дейди капитан ­Муҳаммадсоли Дўстқулов. — Хорижда ғалабамизга атаб байроғимиз кўтарилганида ичимдан ўтган туйғуларни сўз билан ифодалай олмайман. Худди спортчиларнинг ҳолатига тушиб қолдим. Фақат бир нарсани аниқ айта оламан: шу юртда туғилганим, ҳарбий соҳани танлаганимдан ғурурланиб кетдим. Буни бошдан ўтказгангина тушунади.

«Бир куни кўчада кетаётсам, чамаси беш ёшли болакай келиб, «Дадажон», деб қучиб олди. Хижолат бўлиб қолдим, айбдорона ерга қарадим. Шунда бояги бола «Кечирасиз, сизни дадамга ўхшатдим, уларнинг ҳам кийими худди шунақа эди. Сиз дадам билан бирга ишлайсизми? Уларни кўриб қолсангиз, соғинганимни айтинг. Мен ҳам уларга ўхшаб ҳарбий бўламан. Чунки ҳамма кучлилар ҳарбий бўлади-да», дея ортига кетди. Шунда болакайнинг онаси келиб, унинг отаси ҳам ҳарбий бўлганини анча йил олдин хизмат чоғида ҳалок бўлганини, ўғлининг нигоҳида дадаси ҳарбий либосда сақланиб қолганини айтиб, узр сўради...»

Муҳаммадсоли ўзи бошидан ўтказган бу воқеани ҳар гал эслар экан, ичидан нимадир узилгандек бўлади. Кўзларидан ёш сизиб, кўз олдига аёли ва фарзанди келади.

— Кўпчилик ҳарбийларни қаттиққўл, тошбағир, деб ўйлайди, — дея сўзида давом этади Муҳаммадсоли Дўстқулов. — Аслида ҳарбийдек кўнгли бўш одам бўлмаса керак. Фақат улар буни ҳеч кимга сездирмайди. Менимча, ҳарбий инсон ҳар нарсага тайёр туриши шарт. Кези келганда, у ўз юрти, фарзанди, ота-онаси, оиласи учун, ҳатто, ўлимга ҳам шай турмоғи даркор.

Ҳақ гап. Шу ҳарбийлар сабабли бугун юртимиз тинч-осойишта. Ота-оналар фарзандини боғча ёки мактабга хавотирсиз кузатиб, ишга боришади, тунлари хотиржам ором олишади. Улар туфайли юртимизда тинчлик-хотиржамлик ҳукмрон.

— Ўғлим икки ёшга тўлган пайтидаёқ ҳарбий бўлишини сезганман, — дейди Муҳаммадсолининг отаси Муҳаммад Солиҳ Дўстқулов. — Телевизорда ёки кўча-кўйда биронта ҳарбийни кўриб қолса, унга тақлид қиларди. Ўзича бир нарсалар деб, қўлини чаккасига тирарди.

Икки укаси ҳам акасининг изидан бориб, ҳарбий соҳани танлади. Ўзим бир умр деҳқончилик қилиб, фарзандларимни ҳалол луқма бериб тарбияладим. Улар туфайли бугун иззат-икромда, оила даврасида, тинч ва хотиржамман.

Дарқаҳиқат, юрт тинчлиги йўлида мардларча меҳнат қилаётган, Ватан тақдирини ўз тақдири билан боғлаган, бир қарич тупроғи учун жонини фидо қилишга тайёр турган ҳарбийларимиз бор экан, Ватанимиз ҳамиша ишончли қўлларда бўлади. Биз бунга ишонамиз.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири 




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔176

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔249

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔437

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 176    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 249    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 437    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 478    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 536    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар