Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

УЙИМИЗ ТЎРИДАГИ «ЭНАГА»ЛАР

ёхуд кимнинг ноғорасига ўйнаяпмиз?

«Ёлғон гапиргани сабаб қизалоқлар унга ўлим жазосини беришди ва бўйнига сиртмоқ илишди. Ипдан тайёрланган сиртмоқ... Қизалоқларнинг эса юзлари мамнун, кўзларида бепарволик…»

УЙИМИЗ ТЎРИДАГИ «ЭНАГА»ЛАР

Уй тўридан жой олиб, турли дастур, киною сериалларга бой ойнаи жаҳон томошабинлар кўнглини олиш билан овора. Ҳатто, мевасиз дарахтдан ҳосил олиб, саҳрода гул экяпти. Тасвирлар хилма-хиллиги кўзни қамаштиради.

Телевизор ҳозир айниқса, оналар учун айни муддао, яқин ёрдамчига айланган. Бирор иш чиқиб қолганда, фарзандини унинг қаршисига ўтқазиб қўйса кифоя, бола овунади-қолади, нимани кўриши эса аҳамиятсиз. Овозини чиқармаса, халақит бермаса бўлгани. Оталарга ҳам энг маъқули шу. Муҳими, жим ўтиради. Экрандаги тасвирлар бола онгига жойлашиб, унинг тафаккурини номаъқул томонга ўзгартириши… Бу эътибор қилишга арзимайдиган кичик масала-ку?! Наҳот, ҳақиқатан шундай? 

Клипдаги мана бу воқеа кўпчиликка таниш. Унда она иши кўпайиб, боласига эътибор қаратолмайди. Ота ҳар доимгидек ишда. Бола онасидан хафа бўлиб, сочга тақиладиган тўғноғични электр розеткасига суқмоқчи бўлади, буни кўрган она уни хавфдан асраб, қорнини тўйдиради. Эркалатиб, ўйнатади…

Буни кўрган болада шу ҳолатни синаб кўриш истаги пайдо бўлмайдими? Ёки ўзимга озор бериб, бошқалар эътиборини тортар эканман, деб ўйламайдими?

Ширинлик ейишга рухсат бермаса, ўғирлаб ейиш, айтганини бажармаса, деворга чизиш, айёрликни ишга солиш (рекламада ўргатилганидек), кўзларни чақчайтириб, лабларни чўчайтириш каби ҳолатлар тарбияга тўғри келадими?

Ҳозир кўчадаги болалар суҳбатига ҳеч эътибор берганмисиз? «Улар бир-бирини севади», «... ҳомиладор, боласи фалончидан», «у эрига хиёнат қилди» каби ёшига номуносиб гаплар. Улар катталарнинг ҳаракатларига тақлид қилишини кўриб, атайлаб ўргатилган дейсиз. Хўш, улар бу гапларни қаердан ўрганишяпти? Буларнинг барчаси очиқ-ойдин кўрсатилаётган саҳналар ва охири йўқ сериаллар оқибати эмасми?

— Отамнинг табиати жуда оғир эди, — дейди саксон ёшли Қундуз ая ­Тўраева. — Асосан, одоб-ахлоққа тўғри келадиган, ёшимизга мос кўрсатувларни кўрардик. Кечки пайт эса экранга яқинлашмасдик ҳам. Ҳозиргилар бўлса, боласини бутун бошли уммонга ташлаб қўйгандек. Айрим замонавий оналар ҳатто, беҳаё фильмларни ҳам боласи билан бирга томоша қилади. Гўёки, кинони тушунишга унинг ақли етмайди. Аммо у ҳаммасини занжирдек тераётганидан бехабар...

Ҳақиқатан, болада эслаб қолиш қобилияти катталарга нисбатан анча кучли бўлиб, айниқса, янги маълумотлар хотирасида тез сақланиб қолади. Ахир, ота-онасига араз қилиб, ўзига шикаст етказаётган қизлар томирни кесиш, уйқу дори ичиш, ўзини сувга ташлаш, атайлаб автоҳалокатга учраш каби иллатларни ҳаётда кўриб ўрганаётгани йўқ-ку?!

Аслида телевизор ҳам, телефон ҳам — барчаси яхши мақсадда яратилган, аммо баъзи нуқталари борки, айримларнинг ғаразли мақсадига хизмат қилади. Натижада, бола тарбиясига дарз кетиб, ҳаёти жар ёқасига келиб қолади. Ота-оналарнинг ўз қўли билан мана шу эшикни очиб бераётгани эса жуда ачинарли ҳол.

Шундай хатога йўл қўйиб, афсусланган оналардан бири Дилбар Жумаева шундай ҳикоя қилади:

«Бирор жойга чиқсам, ўғлимга телевизор кўриб ўтиришини тайинлардим, камига, телефонимни ҳам берардим. Телевизор унинг «энага»сига айланганди ҳисоб. Телефонни-ку қўлидан қўймасди. Аммо нимани кўришидан, ўрганишидан бехабар эдим. Уйдагилар бунга қаршилик қилиб, бир ўзини уйда қолдириш, телевизор ва телефонга «топшириш» тўғри эмаслигини уқтирарди. Гапларида жон бор экан. Бир куни ўғлим гугурт чўпидан сигарета тайёрлаб, лабини куйдирибди. Яхшиям синглим келиб қолган...»

Ҳа, кези келганда кийим харид қилиш учун соатлаб бозор айланамиз. Ёки уйимизга меҳмон келадиган бўлса борми, нарсаларнинг сараси дастурхонимизни безамаса, ҳисобмас, гап-сўзга қоламиз. Аммо фарзандимизга келганда бефарқмиз. У нима билан банд, нимадан сабоқ оляпти — қизиқмаймиз ҳам.

— Фарзанд тарбияси жуда нозик масала, — дейди бухоролик Шавкат Шодиев. — Айниқса, қиз болани тарбиялашда эҳтиёткор бўлиш керак. Нега деганда, улар бўлажак она, фарзанд тарбияловчи устоз...

Қизларимни болалигидан илм олишга, китоб ўқишга қизиқтирганман. Харита совға қилиб, давлат топиш, ҳисоблаш машқларини бажариш, турли буюмларни ясаш, мушоира каби яхши амалларга одатлантирдим. Ҳар якшанба cавол-жавоб баҳсини ўтказардим. Турли тасвирлардан эса,  узоқ сақладим, чунки бола қанчалик ёвузлик, хиёнат акс этган саҳналарни кўрса, дийдаси қотиб, инсонийликдан узоқлашади. Ёмон иллатлардан қўрқмайдиган бўлади...

Бола азиз, одоби ундан-да азиз, деган гап бор. Шу сабаб унинг келажаги порлоқ ва баркамол бўлиши учун ҳар бир ота-она боласига гулни тикандан, гуручни эса курмагидан тозалаб бериши керак, назаримда.

 

Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔176

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔249

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔437

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 176    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 249    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 437    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 478    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 536    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар