Саломатлик      Бош саҳифа

АЛДАЙДИ,  КАСАЛЛИК  ЧАҚИРАДИ

Бугун турли кўринишдаги сақичларни дўконлару дорихоналарда истаганча харид қилиш мумкин. Айниқса, бу эрмак болаларнинг жону дили. Хўш, тинимсиз реклама қилинаётган сақич саломатликка қай даражада таъсир ўтказади?

АЛДАЙДИ,  КАСАЛЛИК  ЧАҚИРАДИ

— Сақични фақат тўқ қоринга чайнаш мумкин, — дейди терапевт Муқаддас ҲАСАНОВА. — Овқатлангандан кейин 15-20 дақиқа сақич чайнаш ҳазмни енгиллаштиради. Айримлар турли ҳидларнинг олдини олиш учун оч қоринга ҳам хушбўй сақич чайнаб юради. Бу кони зарар, чунки ошқозоности бези шираси овқатни ҳазм қилиш вақтида ишлаб чиқарилади, яъни овқатланаётганимиздан бошлаб ишга тушади. Оч бўла туриб сақич чайнасак, бу без «алданади», аслида йўқ бўлган озиқани ҳазм қилиш учун кислота ишлаб чиқара бошлайди. Кислотанинг кўпайишидан ошқозонда яра пайдо бўлади.

— Болалар учун 10-15 дақиқа сақич чайнаш жағ соҳаси учун массаж вазифасини ўтайди, — дейди отаринолоринголог Баҳодир ­РАСУЛОВ. — Бунда меъёрга амал қилиш муҳим. Аммо сақич шу билан ўз ишини якунламайди. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Боғча ёшдаги ва бошланғич синфдаги болалар учун сақич касалликлар ўчоғи. Бу ёшдаги болаларда гигиена қоидаларига амал қилиш кўникмаси ҳали тўлиқ шаклланмагани учун ўртоқлари билан сақич алмаштириб ҳам чайнашади. Оқибатда, бир-биридан турли касалликларни юқтириб олишлари ҳеч гап эмас. Айниқса, болалар оғзидаги сақичини қўлига олиб ўйнаб, уни микробларнинг маконига айлантиргач, яна оғзига солишини кўп учратганман.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар