Экология      Бош саҳифа

ТАКСИНИНГ  САРИҚ  РАНГИ  БЕКОР  ҚИЛИНАДИ…МИ?

Ўтган йили пойтахтимизнинг марказий кўчаларидаги бекатларга ойна қопланиб, автобусларнинг келиш-кетиш вақтини, йўналишини кўрсатиб турувчи таблолар ўрнатилиши бошланган эди. Афсуски, бу ишлар охирига етмасдан айрим фуқароларнинг маданиятсизлиги натижасида қурилмаларнинг аксарияти айни пайтда яроқсиз аҳволга келиб қолди.

ТАКСИНИНГ  САРИҚ  РАНГИ  БЕКОР  ҚИЛИНАДИ…МИ?

— Давлат мулкига бундай муносабатда бўлаётган баъзи фуқаролар ўзининг бурч ва мажбуриятини унутиб қўйяпти, — дейди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги директори ўринбосари Шоолим ШОВАҲОБОВ. — Оқибатда нафақат ускунага, балки йўловчиларга ҳам зарар етказмоқда. Айрим фуқаролар «Нега бекатдаги табло ишламаяпти?», деб бизга шикоят қилишади. Ҳолбуки, унинг ишдан чиқишига сабабчи аҳолининг ўзи.

Шу давргача пойтахтимиздаги бекатларнинг 37 тасига шундай табло ўрнатилган эди. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам талаб даражасида ишламаяпти. Бекатларни кузатсангиз, айниқса, мактаб ўқувчиларининг ушбу ускуналарни ўйнаётганининг гувоҳи бўласиз. Буни кузатиб турган ёши катталар эса уларга бепарво. Ваҳоланки, шундай ҳолатда болаларга танбеҳ бериш лозим. Шу боис аҳолидан давлатимиз ўрнатаётган ускуналарга эътиборли бўлишини сўраган бўлардик.

— Ноқонуний равишда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган ҳайдовчилар оз эмас. Уларни қонуний тарзда ишлаши учун қандай чоралар кўрилмоқда?

— Дарҳақиқат, бундай ҳайдовчи кўп. Шунга қарамай, сўнгги йилларда лицензия асосида фаолият юритаётган ҳайдовчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Масалан, жорий йилга келиб, улар сони 19 мингдан ошди. Бу рақамни янада кўпайтириш мақсадида агентлигимиз ходимлари прокуратура ва солиқ органлари билан ҳамкорликда ҳайдовчилар ўзига ноқонуний равишда ташкил этган автотураргоҳ (питак) ларга бориб машина эгалари билан тушунтириш ишлари ўтказ­япти. Бундан ташқари, лицензия учун тўланадиган нарх олдингига нисбатан бир мунча арзонлашди. Айни пайтда бу сумма йўловчи ташувчи енгил автомобилларга бир йил учун энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида. Яъни, салкам уч юз минг сўмни ташкил этади. 

— Дейлик, бир тадбиркор беш-олтита машина олиб, такси хизмати кўрсатадиган фирма очган. Корхонанинг юридик манзили ўз уйи. Аммо хонадонда на техник назорат, на шифокор бор. Аслида лицензия берилаётганда шу жиҳатлар инобатга олинадими?

— Лицензия бериш тартибига кўра, тадбиркорнинг жойини кўриб, ундаги шароитни ўрганиб чиқиш ҳуқуқига эга эмасмиз. Бу тадбиркорлик фаолиятига аралашиш билан баробар. Қоидага кўра, лицензия олиб таксичилик фирмасини ташкил қилмоқчи бўлган фуқаро ҳужжатларни электрон тарзда ҳам юбориши мумкин. Ҳозир аксарият шундай йўл тутади.

Агар ҳужжатларда ҳеч қандай камчилик бўлмаса, лицензия берилади. Лекин узоқни ўйлаган тадбиркор, албатта, хавфсизлик нуқтаи назаридан барча талабни бажаради. Чунки бундан биринчи навбатда, ўзи манфаатдор. Фирмасида техник назорат бўлса, машинаси бузилмайди. Шифокор бўлса, ҳайдовчининг соғлиғига эътибор беради. Бунинг ҳар иккиси тадбиркорга фақат фойда келтиради.

— Лицензия беришда машинанинг ўз ра­нгида қолиш чоралари кўриляптими? Чунки аксарият ҳайдовчи айнан шу сабабли ҳам қонуний фаолият юритишдан бош тортади…

— Тўғри, лицензия олиш шартларига кўра, фуқаро шахсий машинасини белгиланган махсус рангга бўяшга мажбур. Ҳозир бу масала кўриб чиқилмоқда. Бу борада Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилган. Агар таклиф маъқулланса, ноқонуний тарзда фаолият юритаётган таксилар сони кескин камаяди.

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

🕔18:02, 16.04.2026 ✔22

Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

Батафсил
Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

🕔17:56, 16.04.2026 ✔32

Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

Батафсил
Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔36

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

    Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

    Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

    ✔ 22    🕔 18:02, 16.04.2026
  • Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

    Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

    Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 32    🕔 17:56, 16.04.2026
  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 29    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 61    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар