Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилБугун ҳар йилгидай бутун дунё нигоҳи Швеция пойтахтига қаратилган. Сабаби, олимлару тадқиқотчилар, адабиётшунослару ўзини дунёда тинчликни сақлашга бағишлаган тиниб-тинчимас кишиларга нуфузли Нобель мукофоти эгалари маълум қилинди. Том маънодаги бу улкан мукофотни қўлга киритишни истамайдиган киши сайёрамизда топилмаса керак.
2017 йилги Нобель соҳибларини аниқлаш ва мукофотни топшириш ҳар йилгидан сал ўзгачароқ ўтмоқда. Бу йилги мукофотга номзодлар сони 317 нафар. Ўтган йилги номзодлар 376 киши эди. Шунингдек, Нобель жамғармаси мукофот миқдорини ҳам 9 миллион швед кронаси (1,12 миллион АҚШ доллари)га оширган. Нобель қўмитасининг 50 йилдан бери давом этиб келаётган жуда қатъий бир анъанаси бор: номзодлар рўйхати ва қўмита аъзоларининг фикри ҳеч кимга ошкор этилмайди! Мукофотлар эса ўз эгаларига Альфред Нобель вафот этган кунда — 10 декабрда Стокгольмда топширилади.
Физика йўналиши бўйича мукофот соҳиблари Райнер Вайс, Барри Бариш ва Кип Торнлар бўлди. Тадқиқотчилар LIGO детектори ёрдамида гравитацион тўлқинлар мавжудлигини кўрсата олгани учун ана шу мукофотга лойиқ топилди. Шу ўринда қизиқарли бир маълумот: бундан юз йил муқаддам буюк олим Альберт Эйнштейн гравитацион тўлқинлар мавжудлигини башорат қилганди. Аммо инсон уни эндигина кўриш имкониятига эга бўлди. Гравитацион тўлқинлар фазода ёруғлик тезлигида тарқалади. Фавқулодда латифлиги туфайли жуда кичик бўлиб, уларни тутиш, кўриш жуда қийин эди.
Адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофоти келиб чиқиши япон бўлган буюкбританиялик Кадзуо Исигурога насиб этди. У ҳис-ҳаяжонга лиммо-лим асарларида инсоннинг тасаввури ҳамда атроф-муҳит ўртасида пайдо бўлган тубсиз жарликни ўта аниқ ва моҳирона тасвирлаган ёзувчи сифатида ушбу мукофотга лойиқ топилди. Унинг «Куннинг қолган қисми», «Мени қўйиб юборма» романлари жуда машҳур ва ушбу асарлар асосида бадиий фильмлар суратга олинган. Масалан, 1993 йилда «Куннинг қолган қисми» асари асосида суратга олинган бадиий фильм 8 номинацияда «Оскар» киномукофотига тақдим этилган.
Физиология ва тиббиёт йўналишида Нобель мукофоти Жеффи Холл, Майкл Розбаш ва Майкл Янгларга «Циркад ритмларини назорат қилувчи молекуляр механизмлар борасидаги кашфиёти учун» берилди. Олимлар ўз ишида кун ва тун алмашинувида (24 соат вақт ичида) инсон организмида кечувчи турли биологик жараёнлар жадаллигининг ўзгариб туришини тадқиқ этган. Инсоннинг кўриш қобилияти орқали олинган сигналлар натижасида организмнинг циркад фаоллиги ўзгариб туради. Масалан, қоронғи тушса, уйқу гормони ишлаб чиқарила бошлайди, тонг отса, уйғоқлик гормонлари ва ҳоказо. Бироқ юрак, жигар, буйрак каби тана аъзоларининг ўз «ички соати» мавжуд ва умумий ритмдан четлашиб кетиш ҳам кузатилади. Тадқиқотчилар ана шу мавзу устида ишлашган.
Иқтисод йўналиши бўйича Нобель мукофотига «иқтисодий хатти-ҳаракатлар борасидаги изланишларга қўшган улкан ҳиссаси учун» америкалик иқтисодчи-олим Ричард Талер муносиб топилди. Айтилишича, олим иқтисодиёт ва психология ўртасида кўприк «қура олган». Талер иқтисодий ва молиявий хатти-ҳаракатлар соҳасининг таниқли назариячиси ҳамда «Туртки бериш назарияси» китоби муаллифи ҳисобланади. Ричард Талер 2015 йилда «Молиявий инқироз» фильмида ҳам суратга тушган. Киноасарда 2008 йилда АҚШда бошланган ипотека бозори инқирози ҳақида ҳикоя қилинади.
Тинчлик йўналиши бўйича Нобель мукофоти ICAN — Ядровий қуролларни тақиқлаш бўйича халқаро кампания («International Campaign to Abolish Nuclear Weapons»)га берилди. Кампания ушбу юксак мукофотга ядровий қуроллардан фойдаланишнинг ҳалокатли оқибатларга олиб келишига жаҳон афкор оммаси эътиборини қаратиш ва уни тинч келишувлар орқали тақиқлаш бўйича новаторлик ҳаракатлари учун лойиқ деб топилди.
ICAN 2007 йилда ташкил топган бўлиб, дунёнинг 100 дан зиёд нодавлат ташкилотлари ҳамдўстлиги ҳисобланади. Мукофот ташкилотчилари ҳам ядровий қуролларнинг мавжудлиги бутун инсоният ва курраи замин учун доим хавф туғдиради, деган фикрда. Тинчлик бўйича Нобель мукофотига 318 номзод тақдим этилган бўлиб, уларнинг 103 таси турли ташкилотлар ва 215 таси инсонлар эди.
Кимё йўналиши бўйича эса Нобель мукофотига «Аралашмадаги биомолекулалар тузилмасини аниқлашда ўта юқори аниқликда ишлайдиган криоэлектрон микроскопия ривожига қўшган ҳиссаси учун» Жак Дюбоше, Йоаким Франк ва Ричард Хендерсонлар муносиб деб топилди. Криоэлектрон микроскопия — бу тўсиқлардан ўта олувчи электрон микроскоп бўлиб, намуналар криоген ҳароратда, кўпинча суюқ азотда тадқиқ этилади ва у тузилмавий биологияда тобора оммалашиб бормоқда. Криоэлектрон микроскоп рентгенда кўринмаган нарсаларни оддий ва табиий муҳитда катталаштирилган ҳолда кўриш имконини беради. Унинг кўриш ва катталаштириш хусусиятлари йилдан-йилга такомиллаштирилиб, ривожланиб бормоқда.
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
БатафсилҲар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.
Батафсил