Қадимги Хитой ривоятларида женьшень ўсимлигига «ҳаёт мўъжизаси», «илоҳий гиёҳ», «ҳаёт илдизи» каби таърифлар берилган.
Бундан минг йиллар муқаддам ҳам женьшень Шарқ халқ тиббиётида жуда муҳим ўрин эгаллаган. Хитой табиблари уни турли касалликларни даволовчи дори, кексаларни ёшартирувчи элексир сифатида ишлатган.
Х аср бошларида женьшеннинг довруғи Марказий Осиёга етиб келади. Буюк табиб Абу Али ибн Сино асарларида ҳам у ҳақида маълумотлар берилган.
Минг дардни даволовчи бу илдиз хусусиятлари таърифланган хабарлар Европани ҳам эгаллайди. Масалан, франциялик табиб Жарту Хитой императорининг сўзларига асосланиб, «Женьшень ҳар қандай дармонсизликни, жисмоний ва руҳий ҳорғинликни тугатади, балғам ажралиши ва йиғилишини тўхтатади, қайт қилишни йўқотади, ошқозонни мустаҳкамлайди, иштаҳани очади ва овқат ҳазм қилишга ёрам беради. Нафас олишни енгиллаштиради, юракни бақувват қилади. Бош айланишини йўқотади, заифлашган кўзга нур беради ва умуман, қариган танага куч-қувват бағишлайди», деб ёзади. Замонавий тиббиёт ҳам бу фикрларни тасдиқлади.
Ғарб ва Шарқ мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар яхшиланиб боргач, шарқ ҳукмдорлари ғарб қиролларига ўзлари учун энг қимматбаҳо нарса — женьшень тортиқ қила бошлашади.
Таркиби биологик фаол моддалар, озиқлантирувчи хусусиятга эга пептид, аминокислота ва полисахаридлар, эфир мойи, С ва В гуруҳ витаминлари, микроунсурларга бойлиги билан бошқа ўсимликлардан ажралиб туради.
Дилроз АБРАЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔187
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил