Экоолам      Бош саҳифа

ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

Инсон руҳиятимураккаб. Баъзан ота-онанинг ўз фарзандини тушуниши ҳам жуда қийин кечади. Айниқса, бола улғайгани сари ўзаро келишмовчиликлар юзага кела бошлаши ҳар икки томоннинг жабр чекишига сабаб бўлади.

ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

Яқинда бир таниш аёл билан суҳбатлашиб, бунга яна бир бор амин бўлдим. Унинг ўғли айни балоғат ёшида экан. Кичиклигидан бироз қайсар бу бола охирги вақтларда масъулиятсиз, ҳамма нарсага бепарво қараётгани онасини қаттиқ ташвишга солгани шундоққина сезилиб турарди.

— Бирор иш буюрадиган бўлсам, чала-ярим эшитади, қарабсизки, маромига етказиб бажармайди, — дейди она. — Бунинг ортидан дадасидан гап эшитгани-эшитган. Ота-боланинг ўзаро муносабатларида пайдо бўлаётган тушунмовчиликлар менга тинчлик бермасди. Бир куни синф раҳбарига вазиятни тушунтириб, ёрдам сўрадим. Унинг маслаҳати билан эр-хотин камчилигимиз нимада эканини тушундик. Биз ўғлимизга доим ўз қарорларимиз ва буйруғимизни ўтказиб, унинг мустақил фикр билдиришига, эркин ҳаракат қилишига имкон бермаган эканмиз. Бу хатони тўғрилаш учун турмуш ўртоғим билан гаплашиб, узоқ таҳлил қилдик. Фарзандимизга ҳам имкон бериш, ўй-хаёллари билан ўртоқлашиш керак, деган қарорга келдик. Шу кундан бошлаб ўғлимга худди катта одамдек муомала қилишни бошладик. Оила даврасида унга ҳам сўз бериб, мулоҳазаларини тингладик. Маъқулларини инобатга олдик. Қарабсизки, у ҳам кутганимиздек, бутунлай ўзгарди. Ҳозир дадасининг ишонган тоғи, ёрдамчисига айланган.

Албатта, балоғат ёшидаги болага билдирилган ишончнинг аҳамияти жуда муҳим. Бу даврда бола атрофдагиларнинг эътибор ва қўллаб-қувватлашини ҳис қилиши унга куч ва қатъият бағишлаши психологияда ўз исботини топган ҳақиқат. Шу масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида ўсмирнинг ҳам бу борадаги фикрлари ва кечинмаларини билишга қизиқдик.

— Дадам билан ойим негадир тўсатдан ўзгариб қолди, — дейди ўсмир. — Уларнинг муомаласидан  кейин хатти-ҳаракатларимдан ўзим уялиб кетдим. Олдин ёш болага ўхшаб ҳеч ишга бўйним ёр бермасди. Дадамнинг худди катталардек мендан фикр сўраши, чин дилдан билдирган ишончи кўзимни очди. Улғайиб қолганимни тушундим. Ортимда ишонч билдираётган яқинларим борлиги бу туйғуни ич-ичимдан ҳис қилишга ундаяпти.

Биргина бу ўсмирнинг эмас, бошқа кўплаб балоғат давридаги болаларнинг фикри билан қизиққанимизда, ота-онасининг ҳурмати ва эътиборини қозониш уларнинг зиммасига катта масъулият юклашига яна бир бор ишончимиз комил бўлди. Айниқса, ота-онаси билан ўзини яқин дўстдек тутадиган боланинг ҳаётий қарорлари, мақсад ва орзулари бошқаларникидан кўра анча каттароқ бўлар экан.

Умрнинг балоғат палласидаги ўтиш даври ўзининг қийинчиликлари ва синовлари билан анча мураккаб. Бу довонни босиб ўтиш эса ота-она ва фарзандга бирдек масъулият юклайди. Энг аввало, ҳар икки томон бир-бирини тинглай билиши, тушуниши керак. Шундагина оилаларда бирдамлик, жамиятда фаровонлик ҳукм суради.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар