Экоолам      Бош саҳифа

«Болам уйда илон боқяпти»

— Ўн олти ёшли ўғлим ҳайвонларга жуда қизиқа бошлади. Идишларда ҳар хил ҳашаротлар боқади.

«Болам уйда илон боқяпти»

Уйда тошбақа, типратикану қуёнлари бор. Ит ва мушуклар ҳам ҳовлида бемалол ўйнаб юради. Яқинда олиб келган илони ҳаммасидан ҳам ошиб тушди. Хонасида уч литрли банкада илон сақлаяпти. Ҳозир у айни ўқиб, илм оладиган ёшда. Бўлар-бўлмас нарсаларга берилиб, вақтини бекорга ўтказмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз. Ҳайвонларининг дастидан уйда кунда-кунора жанжал. Қандай йўл тутишга ҳайронман. Илгари ҳам унинг шунга ўхшаш ўткинчи қизиқишлари кўп бўлган.

Дилбар ЖАББОРОВА,

Бойсун тумани

— Ўсмирлик даврининг яна бир мураккаблиги ўзгарувчан қизиқишлардир, — дейди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогика-психология факультети  кафедра мудири, психология фанлари номзоди, доцент Сабоҳат ­ЖАЛИЛОВА. — Бу даврда кимдир спортга, кимдир техникага, қизлар тўқиш ёки тикишга қизиқа бошлайди. Қизиқиш тўсатдан ва катта иштиёқ билан бошланади. Масалан, китоб ўқишга қизиқа бошлаган ўсмир унга шу қадар муккасидан кетадики, ҳатто туни билан ухламай, дарс ҳам қилмай, бирор романни тугатиши мумкин. Спортга қизиққан ўсмирда ҳам худди шундай: бир соат ўрнига уч-тўрт соатлаб шуғулланади. Бу ёшда қизиқишларнинг характери жуда ўзгарувчан: қанчалик тез бошланса, худди шундай тез сўнади. Бошқа янги машғулот топади. Бир ой сузишга қатнаган фарзандингиз тўсатдан гитара чертиб қолса, ҳайратланманг. Чунки ўтиш даврида касб танлашга тайёргарлик ҳам бошланиб, бола ўз лаёқатини тўғри аниқлаб олгунга қадар бир неча йил «у шохдан бу шохга сакраб юриши» табиий.

Шунингдек, ўсмир ўзини қизиқтирган машғулотлар орқали ижтимоий муҳит билан янги муносабатларга киришмоқчи бўлади. Ўзида юз бераётган ўзгаришларни қизиқишларида намоён этиб, ички оламини мувозанатлаштиришга ҳам ҳаракат қилади. Энг хатарлиси, бу даврда ўсмирлар чекиб кўриши, спиртли ичимликларни татиб кўриши, турли гуруҳларга қўшилиши мумкин.

 

Илк жиноятлар аксар ҳолларда 14-16 ёшда содир этилиши тадқиқотларда аниқланган. Шу сабаб психологлар ўсмирнинг бўш вақтини турли машғулотлар билан банд қилишни маслаҳат беради. Унинг қизиқишидан келиб чиқиб, спорт ёки бошқа бирор енгилроқ тўгарак, машғулот танлаш лозим.

Катталарнинг бу даврдаги энг асосий вазифаси — қизиқишларни тўғри шакллантириш ва ижтимоий-ижобий томонга йўналтириш. Ота-она ўз истакларини тазйиқ ёки талаб билан эмас, балки ўсмирнинг кечинмаларини тўғри англаб, эркин фикрлашига, ҳис-туйғуларини тўғри намоён қилишига ёрдам бериши лозим. Бунда ўсмирни қўллаб-қувватлаб, фикр алмашган яхши.

Фарзандингиз жонли табиатга яқинлашаётган экан, уни қўллаб-қувватланг. Аксар ўсмирлар янги гаджетлар, компьютер ўйинларига берилиб кетаётган бир вақтда ҳайвонларга қизиқиши жуда яхши-ку. Агар оёқ тираб, ҳайвонларидан воз кечишини талаб қилсангиз, ўсмирда ички қаршилик ошади. Қизиқиши ўткинчи эмаслигини исботлаш учун ҳаракат қилаверади. Банкада сақланаётган илон ҳам сизнинг тинимсиз қаршиликларингизга жавобан қилинган исён бўлиши мумкин.

Ўтиш ёшидаги болада катталарни рад этиш иштиёқи кучли бўлишини ҳам ҳисобга олинг. Ўсмир онгли равишда ота-онаси ҳақлигини англаб турса-да, уларнинг талабини бажармасликка ҳаракат қилади. Ҳозир энг тўғри йўл — уни ўз ҳолига қўйиш. Бироқ кузатишдан эринманг. Агар ростдан ҳам бу қизиқиши ўткинчи бўлса, вақт ўтган сари ҳайвонлари бирин-кетин камая бошлайди. Қаршилик эса жараённи узайтиради, холос.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔5

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 5    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 33    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар