Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилАйсбергнинг сув юзасига чиқиб турган қисми бизга жуда улкан кўринса-да, аслида унинг тасаввуримизга ҳам сиғмаган катта қисми сув қаърида яширинган. Биз унинг ўн фоиз қисминигина кўра оламиз, холос. Айсбергнинг айни шу жиҳатини инсонларга нисбатан менгзаса бўлади.
Инсондаги билим, маҳорат ва хулқ айсбергнинг кўриниб турган қисми бўлса, муносабат инсондаги яшириниб ётган қимматли гавҳаридир. Айнан инсон ўзидаги ишончни, мотивацияни, билимни муносабат орқали шакллантиради. Инсон муваффақиятга эришишида билим, қаттиқ ишлаш, маҳоратдан ҳам кўра муносабатнинг ўрни кўпроқ.
Муносабат турли хил бўлиши мумкин. Масалан, сиз баъзан бирор ишни муҳим бўлгани учун мажбурликдан, кимлардандир ёрдам сўраб бўлса ҳам бажаришга ҳаракат қиласиз. Бу ҳам камдек, сиз учун маълум муддат қўйилган бўлса, вақт тиғизлиги ишингизнинг мендан кетгунча эгасига етгунча қабилида битишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Сиз ишингизнинг бундай якун топмаслиги учун, аввало, ҳар қандай ҳолатда ҳам, унга нисбатан муносабатингизни ўзгартирсангиз кифоя. Сиз учун мушкул бўлиб туюлган ишларнинг ҳам қанчалик тез ва осон ҳал бўлиб кетганига ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз.
Ижобий муносабатнинг шаклланишида ижобий қарашнинг ўрни жуда аҳамиятли. Ижобий ўй юқори натижанинг хамиртурушидир.
Агар сизга бирор бир нарса ёқмаса, ҳеч иккиланмасдан уни ўзгартиринг. Агар ўзгартира олмасангиз, унга нисбатан муносабатингизни ўзгартиринг. Шикоят қилаверманг. Катта ўзгаришлардан бири бу инсон ҳаётидаги муносабатнинг ўзгаришидир. Тўғри муносабат самарали ҳаракатлар маҳсулидир.
Агар чин дилдан бахтли бўлишни хоҳласангиз, сизни ҳеч ким тўхтата олмайди.
Идишдаги сувни тўла ёки ярим ҳолатда кўриш бу сизнинг унга қандай муносабат билан қарашингизга боғлиқ. Ижобий фикр эгалари ҳеч ким кўролмайдиган нарсаларни кўра олади, бошқалар туймайдиган баъзи ҳисларни ўзида ҳис қила олади, эришиб бўлмайдигандек туюлган ютуқларга эриша олади.
Муваффақиятли инсон билан бошқалар ўртасидаги фарқ билимнинг етарли эмаслигида эмас, балки хоҳиш-истакнинг камлигида. Зеро, инсондаги қобилият эмас, эътибор унинг юксаклигини белгилайди.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил