Экоолам      Бош саҳифа

ЖАСОРАТ ВА ЛАТОФАТ ҚОРИШМАСИН

ёхуд ўғил ва қиз тарбиясидаги нозик жиҳатлар

Насиба оиланинг эрка қизи. Тўрт ўғилдан кейин туғилган кенжа фарзанд бўлгани учунми, айтгани айтган, дегани деган. Кун бўйи акалари билан тўп тепади, қўй боқади, баъзида маҳалладаги болалар билан куч синашиб ҳам туради. Онасининг койишу дашномлари сира кор қилмаяпти. Балоғат ёшидаги қизнинг кўча чангитиб, ўғил болалар билан дўстлашиб юриши аввалига билинмаган бўлса ҳам, энди қўшниларнинг эътиборини тортяпти.

ЖАСОРАТ ВА ЛАТОФАТ ҚОРИШМАСИН

Айрим оилаларни кузатадиган бўлсак, тарбиядаги нуқсон ёки эътиборсизлик туфайли  фарзандлар хулқида шу каби ўзига ярашмайдиган одатларнинг шаклланганига гувоҳ бўламиз. Бола кичиклигида жиддий қаралмаган бу масала у улғая бошлагач, ўзининг салбий жиҳатларини намоён қилади.

— Болада тақлид қилиш жуда кучли бўлади, — дейди психолог Мамлакат ­ХЎЖАМОВА. —­ Ёнидагиларнинг хатти-ҳаракатлари, гап-сўзларини хоҳлаб-хоҳламай такрорлайди. Ўз-ўзидан улардан таъсирланади. Шунинг учун ота-она ўғил ва қиз фарзандининг тарбиясига алоҳида ёндашиши лозим. Улар икки хил табиат ва ҳиссиётга эга. Айниқса, ўғил болалар орасида улғайган қиз ёки опа-сингиллари билан ўйнаб катта бўлган ўғил бола характерида ўзига хос хусусиятларнинг сақланиб қолинишига алоҳида эътибор бериш керак.

Ўғил улғайиб, бир оила бошлиғи бўлиши учун унга ирода, матонат, жасорат ва мардлик керак. Қиз болани эса нафосат, латофат ва ибоси безайди. Улардаги бу фазилатларнинг бошқаси билан қоришиб кетиши оиласига, фарзандлари тарбиясига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди, албатта.

 Болалигимдан онам бир иш бошласа, мени ёнига чақириб оларди. Бозордан олиб келиб берган кичкинагина супургида қизиқиш билан эртаю кеч ҳовли супурардим. Қўлимга игна-ип олиб, қўғирчоқларимга тиккан кўйлакларимни кўриб онам ўзига сиғмай хурсанд бўларди. Бу мени янада руҳлантирар, янги ишлар сари завқимни оширарди. Энди ўзим оилали бўлиб, фарзанд тарбиялаб, бу ишларнинг асл моҳияти нима эканини тушуна бошлаяпман. Онам ёлғиз қиз бўлганим учун ака-укаларига эргашиб, улар билан ўйнамасин, қиз болалик нафосатини йўқотмасин, деб шу йўлни тутган экан.

Ҳаётда ҳар хил одамларни учратамиз. Баъзан бўшанг, сўзини ҳеч кимга ўтказа олмайдиган, жуда таъсирчан йигитларни кўриб бунинг сабабини оиладаги нотўғри тарбияга йўямиз. Аслида шундай вазиятда ҳам тўғри қарорни қабул қиладиган, ҳаммасини бехато амалга оширадиган оталарни кўрганда эса таҳсин айтгимиз келади.

Самарқандлик Зуфар ота тилаб-тилаб олти қиздан кейин бир ўғилли бўлди. Кексайганимда тиргак бўлади, деб умид қилди. Аввалига ўғлининг ошхонада, опаларининг ёнида ўйнаб юрганига унчалик эътибор бермади. Кейин кўрсаки, гап-сўзлари ҳам уларнинг такрори. Шунда кунда бир-икки соат вақтини ўғли учун сарфлашни ўз олдига аниқ мақсад қилиб қўйди. Ўйинчоқларидан тортиб, гапларини ҳам назардан четда қолдирмади. Маҳалланинг, қариндош-уруғларнинг ўғиллари билан бирга мулоқот қилишига шароит яратиб берди.

Жамият равнақ топиши, оилаларда соғлом маънавий муҳит ҳукмрон бўлиши учун бугун улғайиб камол топаётган фарзандларимизнинг тарбияси энг муҳим масала. Бу нозик ишда хатога йўл қўймаслик, ҳеч бир жиҳатни эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔53

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔51

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар