Қалампирнинг аччиғи тилимизни ловуллатса ҳам негадир уни истеъмол қилаверамиз. Бунга унинг таомни хушхўр қилиши-ю, иштаҳа очиш хусусияти сабаб. Қолаверса, қалампир турли дармондорилар ва фойдали моддаларга бой.
Қалампир таркибида А, С, РР, Е, К ва В гуруҳи дармондорилари ва калий, фосфор, магний, кальций, натрий, темир, рух, марганец каби моддалари мавжуд.
Абу Али ибн Сино ҳам «...ҳазм қилдиради, сингдиради ва меъдани бақувват қилади», деб қалампирнинг фойдали хусусиятларини эътироф этган. Уни энг содда дорилар қаторига қўшиб, «учинчи даражали иссиқ ва иккинчи даражали қуруқ» деган.
Тетиклаштиради, қиздиради…
Қалампир инсон танасини тетиклаштирувчи доривор саналади. У танани қиздириб, ҳароратини кўтаради. Натижада қон томирлар кенгайиб, қон айланиши яхшиланади. Тана кислород билан тўлақонли таъминланади.
Қалампир таркибидаги капсаицин моддаси инсон танасидаги сув ва ёғ нисбатини меъёрлаштириш хусусиятига эга. Овқат ҳазмини меъёрига солиб, микробларга қарши курашади, кайфиятни яхшилаб, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қўл-оёқларнинг зирқираб оғриши (подагра)да ва радикулитда фойдаси катта.
Қизил, сариқ, яшил…
Қизил, сариқ ва яшил қалампирларнинг ўзига хос, алоҳида-алоҳида хусусиятлари мавжуд.
Қизил қалампирни шифокорлар ҳолсизликда тавсия этади. Негаки, таркибидаги рух моддаси ва С витаминининг фойдаси тез сезилади. Камқонликда ҳам нафи бор.
Сариқ қалампир эса витамин ва организм учун зарур моддаларга бойлиги билан ажралиб туради.
Яшил қалампир инсон бош мияси учун фойдали, чарчоқни олади, кайфиятни кўтаришда яхши самара беради.
Салбий таъсири
Аллергияга мойиллиги борларга, ошқозон ва ичак касалликларидан азият чекувчиларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қалампир истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Юрак-қон томир, юқори қон босими (гипертония)да, томирнинг нотекис уриши (аритмия)да, буйрак ва жигар хасталикларида салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔34
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔98
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔188
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил