Экология      Бош саҳифа

ҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТЛАРИ:

тор соҳа мутахассисларининг иш вақти нечагача?

«Онамнинг қон босими ошиб кетди. Ёрдам сўраб қишлоғимиздаги врачлик пунктига борсам, у ердан керакли шифокорни тополмадим. Профилактика куни экан. Бутун бошли қишлоқдан бирорта дўхтир чиқмади. Фақат бир ҳамшира келиб укол қилиб қўйди. Лекин...

ҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТЛАРИ:

Орадан кўп вақт ўтмай, онам вафот этди. Агар ўз вақтида мутахассис топилганида балки шундай бўлмасмиди? Афсуски, ҳудудимиздаги врачлик пункти фаолияти, тўғриси, талаб даражасида эмас. Шифокор ва ҳамширалар ҳам бир нарсани билса, иккитасидан бехабар. Тиббиёт соҳасида бўлаётган ўзгариш, янги дори воситалари ҳақида билишмайди. Айбимиз — олис ҳудудда яшаганимизми, деб ўйлаб қоламан баъзан...»

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг Қайроқсолди қишлоғида яшайдиган мухлисимизнинг мулоҳазаси ҳақиқатдан ҳам бор муаммо. Мамлакатимизнинг, айниқса, чекка ҳудудида тиббий хизмат сифатининг қониқарсизлиги рост. Оддий бир савол: бу тиббиёт масканларининг иш вақти ўзи нечагача? Уларда бугунги кундаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун нималар қилинмоқда?

 Мухлисимизнинг ана шу мулоҳазаси сабаб, бир нечта саволлар билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилдик. Саволларимизга вазирликнинг Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фаррух ШАРИПОВ жавоб берди:

— Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда иш вақти графиги қандай? Бунда тор мутахассисликлар бўйича барча шифокор туну кун фаолият юритадими?

— Қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларида, шунингдек, кўп тармоқли поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш муддати эрталаб 8:00 дан кеч соат 20:00 га қадар амалга оширилади. Бунда тиббиёт ходимлари навбат билан ўзаро алмашиб, график асосида ишлайди. Шунингдек, бу жойларда аҳоли учун бирламчи тиббий санитария ёрдамидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида туну кун фаолият юритадиган, яхши жиҳозланган тез ёрдам подстанциялари ташкил этилган. Тор соҳа мутахассислари эса ўзлари эгаллаб турган ставкалари миқдорида аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.   

— Президентимиз тиббиёт ходимлари билан бўлган учрашувларда мамлакатимизда қизлар саломатлигини асраш масаласига алоҳида тўхталган эди. Бу борада қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда бирор қўшимча шароитлар яратилиши режалаштирилганми?

— Ўсмир қизлар, фертиль ёшдаги ва ҳомиладор аёлларнинг бевосита уларнинг тураржойларидаги муассасаларда профилактик кўриклар, лаборатор клиник-биокимёвий ва инструментал (УТТ, ЭКГ ва бошқа) текширувларни олиб бориш ишлари амалга оширилмоқда. Сифатли патронаж ишларини мунтазам олиб бориш ҳам ташкил этилган. Шу билан бирга, мактаб ва коллежларда ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва улар билан соғлом турмуш асослари, репродуктив саломатлик ва касалликлар профилактикаси ҳақида тўғри тушунча шакллантирадиган суҳбатлар, учрашувлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда.

— Билишимизча, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поли­клиникалар сони қисқартирилди. Нега?

— Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида кам самарали қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб, уларнинг негизида қишлоқ оилавий поли­клиникалари ташкил этилди. Ушбу поликлиникаларда кундузги стационарлар бўлиб, беморларга тор соҳа мутахассисларидан педиатр, терапевт, акушер-гинеколог, стоматолог, жарроҳ ва УТТ  (ультратовушли текширув) мутахассислари хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди.

— Чекка ҳудудлардаги қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар дори-дармон билан етарли миқдорда таъминланган, дея оласизми? Умуман, уларни зарур дори воситалари билан таъминлаш масаласи қай тартибда ҳал этиляпти?

— Барча қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникаларда аҳолига шошилинч ва биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарур бўладиган дори препаратлари юз фоиз таъминланган. Яна шуни таъкидламоқчиманки, ташкил этилаётган оилавий поликлиникалар ҳудудида аҳоли учун арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари савдосини йўлга қўядиган «Дори-дармон» акциядорлик компанияси тизимининг дорихоналари жойлаштирилмоқда.

— Қишлоқ жойларга малакали кадрларни жалб этиш ва уларга шароит яратиш масаласи-чи?

— Бунинг учун 658 та ҚВП қошида тиббий ходимлар яшаши учун шароит яратилмоқда. Узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган 136 та ҚВПда янги уй-жойлар қурилмоқда. Бундан ташқари, давлат гранти асосида таълим олган тиббиёт олий ўқув юрти муассасалари битирувчиларини ҚВП ва оилавий поликлиникаларда уч йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаб бериш учун йўллаш масалалари ҳал қилинди. Бунда уларнинг меҳнатини рағбатлантириш тизими ҳам жорий этилган.

— Айни пайтда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар қандай замонавий тиббий техникаларга эҳтиёж сезмоқда? Бу масаланинг ечими борасида нималар қилинмоқда?

— Республикамиздаги барча қишлоқ врачлик пункти 76 миллион АҚШ доллари миқдорида зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бунга қўшимча равишда янги ташкил қилинган 126 та қишлоқ врачлик пуктлари, 180 та оилавий поликлиникада 4,7 миллион АҚШ доллари миқдорида тиббий жиҳозлар етказиб берилди. Шу қатори янги ташкил этилаётган 793 та поликлиникага Япониянинг 785 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағи ҳисобига ЭКГ аппаратларини сотиб олиш юзасидан шартномалар имзоланган. Қишлоқ оилавий поли­клиникаларини жиҳозлаш учун Осиё тараққиёт банки билан умумий қиймати 59,4 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув меморандуми имзоланган.

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

🕔15:02, 11.06.2026 ✔78

Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

Батафсил
Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

🕔16:58, 04.06.2026 ✔96

«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

Батафсил
Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

🕔16:49, 04.06.2026 ✔123

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

    ✔ 78    🕔 15:02, 11.06.2026
  • Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

    Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

    ✔ 96    🕔 16:58, 04.06.2026
  • Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 123    🕔 16:49, 04.06.2026
  • Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон йирик шаҳарларида янги транспорт оммалашди. Бир пайтлар фақат истироҳат боғлари ёки туристик масканлардаги вақтинчалик кўнгилочар восита сифатида қабул қилинган электросамокатлар (микромобиллик транспорти) бугун кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

    ✔ 98    🕔 16:46, 04.06.2026
  • Сўнмас  гўзаллик… пластик  чиқиндидан

    Сўнмас гўзаллик… пластик чиқиндидан

    Биласизми, ҳар куни миллионлаб пластик пакетлар ўйламасдан чиқиндига ташланади. Улар чиқиндихоналарда тўпланиб, дарё ва океанларни ифлослантиради, тупроқда эса йиллар давомида сақланиб қолади. Аммо Хоразм вилояти Урганч туманида бошқача манзара юз бермоқда: пластик чиқиндилар нафис гулларга, умид, ижодкорлик ва имконият рамзига айланмоқда.

    ✔ 82    🕔 16:42, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар