Экоолам      Бош саҳифа

АКСИНГИЗНИ КЎРИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ҳар куни иш жараёнида турли вазиятларга дуч келамиз. Баъзан кичик кўнгилсизлик ҳам асабийлашишга сабаб бўлади. Аммо бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва тезда бартараф этиш ўз қўлимиздалигини ҳам унутмаслик лозим.

АКСИНГИЗНИ КЎРИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Асабийлашиб тургани­нгизда муҳим вазифа топшириб қолишса, сақич чайнанг ёки енгилроқ бирор нарса тановул қилинг. Шу усул ёрдамида бироз тинчланиб олиш мумкин.

 Раҳбардан бирор камчилигингиз сабаб дакки эшитсангиз, жавоб қайтаришга, ўзингизни оқлаш ва ҳаракатларингизни изоҳлашга шошилманг. Энг тўғри йўл, индамай эшитиш. Бироз вақт ўтгач, у жаҳлидан тушади.

 Суҳбатдошингизнинг жавоби сизни қониқтирмаяптими? Унга қайта-қайта савол бериб ўтирманг. Яхшиси, унинг кўзига қараб, жим тураверинг. Шунда ундан нима кутаётганингизни тушунади.

 Агар мажлисда сизни танқид қилишларини кутаётган бўлсангиз, имкон қадар танқид қилмоқчи бўлганнинг яқинига ўтиришга ҳаракат қилинг. Шунда у бироз «юмшаб», енгилроқ муносабатда бўлади.

 Муҳим учрашувдан олдин суҳбатдошингизни ўзингизга қадрдон кишидек, узоқ йиллик танишдек тасаввур қилиб кўринг. Шунда учрашув анча эркин руҳда ўтади ва камроқ ҳаяжонланасиз.

 Оғзаки нутқда «менимча», «назаримда», каби сўзлардан камроқ фойдаланинг. Акс ҳолда, суҳбатдошингизда қаршисида ўзига ишонмайдиган киши тургандек таассурот уйғотасиз.

Бир қарашда тавсиялар жуда оддий, жўндек туюлади. Аммо шу каби кичик жиҳатларга эътиборли бўлиш билан катта муаммоларнинг олдини олиш мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔53

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔51

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар