«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилХитой ва Япония тадқиқотчилари депрессияга чалинганларга таомланишга алоҳида эътибор беришни, айнан ёғ миқдори кам бўлган сут ва қатиқни мунтазам истеъмол қилишни тавсия этишмоқда.
Тадқиқотчилар 19 ёшдан 83 ёшгача бўлган 1 минг 159 нафар киши иштирокида тадқиқот ўтказиб, улар ҳис қилган депрессив аломатларнинг тури ва даражасини ўрганишган. Уларда безовталик, қайғу, ночорчик, чарчоқ аниқланган.
Олимлар иштирокчиларнинг ёғсизлантирилган сут истеъмол қилиш миқдорини таҳлил этишган. Натижада, ҳафтасига камида 4 маротаба ёғсиз сут истеъмол қилган кишилар депрессия аломатларига анча кам дучор бўлиши аниқланган. Тадқиқотчиларнинг тахминига кўра, бу — оддий сутда трансёғлар камлиги сабаблидир. Улар эса сутда мавжуд бўлган триптофаннинг антидепрессант хусусиятига таъсир қилади.
Мазкур тадқиқотни тўлиқ ва мукаммал деб бўлмайди, чунки унда фақат сут ва қатиқ таъсири ўрганилган, лекин бошқа сут маҳсулотлари, масалан, пишлоқнинг таъсири ҳали ўрганилмаган.
«Инсон учун қандай сут фойдалироқ?», «Катта ёшдагилар ҳам сут ичиши керакми?» деган савол атрофидаги баҳслар олимлар ўртасида анчадан бери давом этяпти. Ҳозиргача илмий исботлангани шуки, ёғсизлантирилган сут ва сут маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш диабетнинг 2-тури билан хасталаниш хавфини икки баробар камайтиради. Шунингдек, семириш эҳтимолини 8 фоизга камайтиради.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил