Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилПойтахтимиздаги олий ўқув юртларидан бирида ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни»га боргандим. Ўқитувчилар билан қизғин савол-жавоб қилаётган ота-оналардан бири эътиборимни тортди. Уларни кузатар эканман, қизи келажагига қайғураётганини тушундим. Унинг фарзандига касб танлаш борасида нималарга эътибор қаратаётганини билгим келди.
— Қизимнинг инглиз тилига иштиёқи баланд, ўқишни шу йўналишда давом эттирмоқчи, — дейди Азамат МУРОДОВ. — Унинг ҳали болалиги борлиги, қарори ўткинчи бўлиши мумкинлигини ўйлаб, анча вақтгача қатъий фикримни билдирмадим. Кейин ўқитувчиси билан гаплашдим. Устози ҳам анча тажрибали бўлгани боис менга тўғри йўл кўрсатди. Қизимнинг қизиқиши ҳамма фанларга бирдек, лекин инглиз тилини меҳр ва қунт билан ўрганаётганини айтди. Бу мулоҳазалардан сўнг якуний сўзни айтишни қизимнинг ўзига ҳавола қилдим. Эгалламоқчи бўлаётган касбининг машаққатлари ва қийинчиликларини тушунтирдим. Келажакда қаерда ишлашни мақсад қилаётгани билан қизиқдим. Саволларимга ишонч билан жавоб бергач, қизимнинг қарорини оила аъзоларимиз билан бирга қўллаб-қувватладик. Мана, энди лицейни тамомлаб шу йўналишни олий таълимда давом эттириш истагида.
Фарзанд улғайиб, ҳаётда ўз ўрнини топиши ҳар бир ота-онанинг энг олий мақсади. Бунга эришиш йўлида боланинг иқтидори ва салоҳиятидан келиб чиқиб бирор соҳанинг бошини тутиши жуда муҳим. Касб танлаш масаласида эса баъзан оилада қарама-қарши фикрлар пайдо бўлади. Бундай вақтда фарзанднинг қизиқишидан кўра, катталарнинг қарашлари устун келиб қолишига ҳам кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Фақатгина чуқур мулоҳаза юритиб, фарзандининг кўнглига қулоқ солиб қарор қабул қилган киши унинг келажагига муносиб пойдевор қўйган бўлади.
— Болалигимдан бувамнинг қўлида тарбия топдим, — дейди тиббиёт коллежи битирувчиси Малика ТУРСУНОВА. — Боғда ишлаб у ер-бу ерини шикастлаб олса, дарров дори суртиб боғлаб қўярдим. Шундай пайтда бувам «қизим, ҳамшира бўласанми, дейман-да», деб қўярди. Кийимларининг тугмасини қадаб берган вақтларимда эса катта тикувчи қилгиси келарди. Орадан вақт ўтиб, инсон эгаллаган ҳунари билан инсонларга наф келтириши зарурлигини энди тушундим. Бунинг учун эса, аввало, инсон ўз касбига меҳр қўя олиши керак экан.
Бувамнинг гапларидан кейин, шифокорликка ўзимда ҳам иштиёқ пайдо бўлди. Не-не умидлар билан шу соҳага уч йил берилиб тайёргарлик кўрдим. Аввал бу масалага ҳеч қандай муносабат билдирмаган ота-онам олийгоҳга ҳужжат топшириш вақти яқинлашаётганда фикримга қаршилик кўрсатяпти. Ўқиш муддатининг узоқлиги, касбнинг машаққатларини кўтара олишимга ишонмаётгани бунинг асосий сабаби. Лекин мен бу каби синовларга ўзимни анча йиллар давомида кўниктириб келдим. Энди уларнинг йўл-йўриғи билан эгаллайдиган бошқа касбимга меҳр қўя олмайман. Майли, ота-онам айтганидек, бошқа олийгоҳга ҳам кирарман, лекин ўзим меҳр қўймаган касбнинг қандай қилиб асл мутахассиси бўлишим мумкин? Шундай ўй-фикрлар ўқишга қизиқишимга ҳам таъсир қиляпти.
Касб танлаш ёши айни балоғат даврига тўғри келгани боис бу вақтда ўсмир билан дўстона фикр алмашишга тўғри келади. Оила аъзоларининг мажбурлаб ўз қарорини унга сингдириши боладаги руҳий ҳолатга салбий таъсир қилади. Бу унинг келажагида ўз оқибатини кўрсатади. Психологларнинг таъкидлашича, бундай хатоларнинг олдини олиш учун ота-она фарзандининг болалигидан иқтидори ва салоҳиятидан келиб чиқиб, маълум соҳага йўналтириб бориши мақсадга мувофиқдир.
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил