Экоолам      Бош саҳифа

ОРТИҚЧА ҒАМХЎРЛИК — НУҚСОН

Айрим ота-оналар фарзандини доимий катталар назоратида юришга ўргатиб қўйган. Шу тариқа уни ташқи оламдан асрашга уринади. Аслида бу қараш тўғрими ёки хато? Шу ҳақда психолог Шоира ИСОҚОВАнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.

— Беш-олти ёшли бола маълум муддат назоратсиз, ўзи мустақил ўйнаш қобилиятига эга, — дейди психолог. — Бу хислатни шакллантириб бориш учун уйга тенгдошларини таклиф қилиб, уларнинг холи ўйнашига халал бермаслик керак. Бу ундаги ноқулайлик, асабийлашишга сабаб бўлиши мумкин. Турли қийин вазиятларда сиздан ва атрофдагилардан ёрдам сўраши лозимлигини ҳам тушунтириш зарур.

Яқинда бир она ўн ёшли ўғлининг кўчага чиқмаслиги, маҳаллада ўртоқлари йўқлигини айтиб, бу муаммони ҳал этишда ёрдам сўради. Бундай ҳолатнинг юзага келишида катталарнинг иштироки кўпроқ сезилади. Улар фарзандининг тенгдошлари  ўрнини тўлдиришга уриниши кейинчалик болада бошқалар билан муомала қилиш кўникмаси сусайишига сабаб бўлади.

Болада аста-секин ҳаётий тажрибани орттириб бориш керак. Меъёридан ортиқ ғамхўрлик, ҳар қадамини ўлчаш, огоҳликка чақиравериш унинг фикрлаш, иш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Бола камқувват, худбин, қўрқоқ, лоқайд, нима исташини ўзи билмайдиган тушкун ҳолатда яшайди. Иқтидорини ўзи ҳам, атрофдагилар ҳам сезмайди.

Гулгун СУЛТОНОВА

 ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар