Дазмол босаётган аёлнинг ёнида юрган ўғли чунонам ўйинга берилиб кетганидан ўйинчоқларини дазмол тахтасига кўчира бошлади.

ИДРОК

— Бу ердан узоқроққа кет, ҳозир куясан, — огоҳлантирди она.

— Ойи, бу ер «трансформер»лар учун жуда қулай жой экан!

— Нима у «трансформер»?

Бола завқланганидан кўзлари чақнаб кетди. Ойисининг машҳур мультфильм ва кинотомошадан ҳалигача бехабарлиги уни жуда ажаблантирди. Ва бу имкониятдан фойдаланиб, завқу шавқ билан қаҳрамонларни тасвирлай бошлади. У ҳикояси орасида «Оптимус», «Мегатрон», «Бамблби», «Рэтчер» каби онасига нотаниш бир нечта қаҳрамонлар исмини тилга олди.

— Сенга уларнинг нимаси ёқади?

— Эҳ-ҳе, улар жудаям кучли, бошқаларни қутқаради. Қанийди, мен ҳам «Оптимус»га айланиб қолсам!..

— Ўғлим, у кимга ҳавас қилишини биласанми?

— Кимга ҳавас қиларкан? — кўзлари чақнади боланинг.

— Сенга!..

— Менга?! — ҳайратланди бола.

— Ҳа, улар яратилаётганига юз йилдан ошди. Ҳозиргача роботлар турлича қиёфада турли хил дастурланган буйруқларни бажармоқда. Масалан, айримлари сувни тозалайди, бошқаси ойна ювади, яна бири уйни қўриқласа, бошқа бири футбол ўйнайди. Лекин уларнинг бирортаси сен каби фикрлай олиш қобилиятига эга эмас. Ўша, сен ҳавас қилаётган робот машиналарда сенинг миянгдаги имкониятларнинг миллиондан бири ҳам йўқ. Улар қанчалик ривожланмасин, сенинг бир кўзинг бажарадиган қувватга ҳам эга бўлолмаяпти. Сен билган қаҳрамонлар эса ўша роботсеварларнинг орзуси, холос... Мана бу кўриб турганинг — дазмол. Бу ҳам ўшандай машиналардан биттаси. Уни электрга уласанг, қизийди, ўчирсанг, совийди. Яна, бунинг ўзида иссиқликни меъёрий тартибда ушлаб турадиган ёниб-ўчиш дастури ўрнатилган. Бу ўшанга қатъий тартибда риоя қилади. Ғижим кўйлакни у билан текислаш мумкин, лекин у кўйлакнинг устида узоқ муддат қолиб кетса, кийимни кўйдиради. Ҳозирда ана шу ноқулайликни бартараф этиш мақсадида куйдирмайдиган махсус дазмоллар ҳам ишлаб чиқилди. Унда маълум муддат ва маълум ҳароратга эга бўлгандан сўнг «ўчиш» мосламаси бор. Бироқ шунда ҳам у ўз-ўзини назорат қилиш қобилиятига эга эмас. У ҳеч қачон, мустақил тарзда нарса-буюм ёки бирор аъзога зарар етказмасликнинг эҳтиётини қилолмайди. Бу машинанинг имконияти чекланган, у ўзига топширилган вазифани бажаради, холос.

Сенинг кўзларинг эса жуда тез фурсатда ниҳоятда кўп жараёнларни бажаради, бирор хавфни сезгани замон киприкларинг саф тортиб, уларни қўригани келади, ўғлим.

Бола ниманидир тушунди, шекилли, ўйинчоқларини дазмол тахтадан йиға бошлади.

Орадан анча вақт ўтди. Ўша бола эшик учун қолдирилган оралиққа ўрнашиб олганча, икки ёндаги деворга оёқ тираган кўйи шифтга кўтарилишга одатланди. У тобора шифтга ёпишиб, кўпроқ туришни машқ қила бошлади.

— Бу нима қилиқ? — ҳайрон бўлди ота.

— Ўргимчак-одам бўлишга ҳаракат қиляпман!..

— Бу нима деганинг?

— Ота, худди кинодагидай ўргимчак-одам бўлгим келяпти...

— Тавба!.. Мен сендайлигимда бошимга челакни кийиб олиб, «аскар бўламан», деб юрардим. Бу нимаси? Ўргимчак бўлишниям орзу қиладими одам?

— Бармоғимдан арқон отиб, истаган жойимга чирмашиб чиқсам, хатарда қолганларни қутқарсам — бунинг нимаси ёмон, ота?

— Бировга яхшилик қилиш сен чамалаганчалик бармоқ қимирлатиш билангина амалга ошиб қолмайди. Ўргимчаклар ҳаёти ҳақидаги ҳақиқатни эса ҳозир сенга кўрсатаман!..

Ота шундай дея ичкари хонага йўл олди. Бироздан кейин бир даста китоб, журнал ва газеталарни тутган ҳолда ўғлининг рўпарасида пайдо бўлди-да, фалон саҳифадаги фалон парчани, фалон китобдаги фалон бетни ўқишини тайинлади.

Китоб ва журналлар билан танишган ўғил отасининг қаршисига келиб, уни маълумотларга кўмиб ташлади: «Ўргимчак ҳашарот эмас, ўргимчаксимонлар турига мансуб жонивор экан. Унинг саккизта оёғи, саккизта кўзи ва иккита танаси бўларкан. Улар сувда, ерда ва қуруқликда яшаб, ошқозонидан чиқадиган суюқлик орқали турли шаклда тўр тўқиркан. Олимларнинг исботлашича, уларнинг тўри махсус оҳанг таратишга ҳам қодир бўлиб, у ўз соҳибини тўрдаги воқеалардан бохабар қилиб тураркан. У уйини шундай устамонлик билан қурарканки, унда, албатта, ўзи учун хавфсиз ва ишончли бир йўлак топиларкан...» Бири-биридан қизиқ маълумотларни тилга олаётган бола, гап орасида: «Буларнинг бари ростми?» дея сўраб қўярди отадан. Ота хотиржамлик билан шундай деди:

— Телевизорга ишонасан-у, китобга ишонмайсанми?.. Телевизордагилар китобдан ўрганишган, асло бунинг акси эмас!..

Бола барча тушунганларини жамлагандан сўнг:

— Ўргимчаклар шунча нарсага қодир бўлгани ҳолда, фильмда фақат унинг бир неча хусусиятинигина кўрсатишибди, холос, — дея минғирлаб қўйди.

Ота сўради:

— Ўғлим, уларнинг барча хусусияти сенга ёқдими? Ёки уларда сен ёқтирмаган бирор жиҳат ҳам бормикан?

— Ҳа... улар қорнини тўйдириш учун ҳар қандай ҳийладан фойдаланаркан. Масалан, ўргимчаклар иштаҳаси тусаб қолса, уйига меҳмонга келган дўстини ҳам еб қўявераркан, — ғамгин тортди бола.

— Улар махлуқ-да, ўғлим! — боласининг елкасига қоқди ота.

— Ота, махлуқ бўлмаслик учун нима қилиш керак?

— Албатта, китоб ўқиш керак болам…

Ихтиёр НУРИДДИНОВ,

Шайхонтоҳур тумани




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар