Аста-секин кунлар исиши билан аёлларда хушбўй атирларга талаб камая боради. Сабаби, улар таркибидаги спирт қуёш нурида танада бир қатор аллергик ҳолатларни юзага келтириши мумкин.
Аммо мана шундай салбий ҳолатларга қарамай, барчага бирдек ёқувчи, атрофдагилар ғашига тегмайдиган енгил атирни қандай танлаш мумкин?
Ҳар қандай атирни баданнинг қуёш тушмайдиган қисмларига 10-15 сантиметр узоқликда сепиш енгил ифорни таратади. Яъни, қуёш билан таъсирланмасдан асл ифорини сақлаб қолади.
Иссиқ кунда атир ўрнини босувчи мевали спрейлардан фойдаланган маъқул. Бундай ифор кайфиятни кўтариб, енгиллик бахш этади.
Атирни асосий нуқталар — қулоқ орқаси, билак, бўйинга 1-2 томчи суриш кифоя.
Шунингдек, эрталабки душдан сўнг ҳўл сочлар, тоза бадан терисига бир-икки томчи атир сепиш ва сочни фен ёрдамисиз қуритиш ҳам атирнинг узоқ вақт сақланиб қолишини таъминлайди.
Шуни ёдда тутиш лозимки, бадбўй ҳид пайдо бўлишига тер безлари эмас, балки танада тўпланган бактериялар сабабчи. Айнан шунинг учун ҳам жазирама иссиқда шахсий гигиенага риоя қилишни унутмаслик лозим.
Дезодорантлар ва антиперспирантлар тер сабабини йўқота олмайди, бадбўй ҳидларни вақтинча бартараф этади, холос. Улар таркибида дезинфекцияловчи элементлар, органик тузлар, рух каби тер безларининг табиий фаолиятини ўзгартирувчи элементлар бор. Шу сабабли бундай воситалардан нотўғри ва шахсий гигиенага амал қилмасдан фойдаланиш кўплаб дерматологик салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔34
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔98
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔188
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил