Экоолам      Бош саҳифа

МУҲАББАТНИ  АВАЙЛАГАН  ИНСОН

чин бахтга эришади

Яқинда турмушга чиққан дугонамни учратиб қолдим. Тўйгача севган инсони билан бахтли бўлиш умидида кўзлари ёниб турган қизнинг сўлғин кайфиятини кўриб ҳол сўрадим. Йиғи аралаш турмуш ўртоғининг кунора ишдан совға-салом, гул кўтариб келишини айтди...

МУҲАББАТНИ  АВАЙЛАГАН  ИНСОН

Аввалига уларнинг бу меҳр-муҳаббатини кўриб, хурсанд юрган қайнона ўғлининг гоҳ билдириб, гоҳ билдирмай хонасига нарса кўтариб кираверишидан безовталана бошлабди. Шу кунгача акасининг бундай ғамхўрлигини кўрмаган сингиллар эса ёш келиннинг ишидан қийиқ ахтаришга тушибди. Бўрттириб айтилаётган камчиликларни эшита-эшита куёвнинг унга муносабати ўзгарибди. Уларнинг муҳаббати ўрнини бефарқлик ва эътиборсизлик эгаллаб, дугонамнинг дили хира тортгани мени ҳам чуқур ўйга толдирди.

Муҳаббатни нозик биллур идишга ўхшатиш мумкин. Ҳатто, етказилган кичик зарар ҳам унинг дарз кетишига сабаб бўлади. Уни бутлаш, аслига қайтаришнинг эса имкони йўқ. Шундай экан, доим интилиб, кутиб яшайдиган бу туйғуни қадрлашни ҳам ўрганиш керак.

— Бахт тушунчаси муҳаббат билан ёнма-ён юради, —  дейди Республика «Оила» илмий амалий маркази катта илмий ходими Музайянхон ФАРМОНОВА. — Оилада ўзаро меҳр-муҳаббат туйғуси устун бўлса, тинчлик, ҳамжиҳатлик, қувонч ҳукмрон бўлади. Хонадонда ижтимоий илиқ муҳит шаклланади. Орадаги бу муносабатларни асраб-авайлаш эркак ва аёл зиммасига бирдек масъулият юклайди. Айниқса, эркакнинг бошқа оила аъзолари олдида турмуш ўртоғига ортиқча мулозамат қилиши, унга бошқаларга нисбатан кўпроқ эътибор қаратиши атрофдагиларнинг ғашини келтириши мумкин. Бу эр-хотиннинг муносабатларига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун йигит киши онаси, опа-сингиллари ва аёлига бирдек муомала қилиши керак.

Аёл киши эса турмуш ўртоғининг кўнглига фақат ширин сўз ва чиройли муомала билан йўл топиши мумкин. Ҳар қандай эркак очиқ чеҳра билан қарши оладиган жуфти ҳалоли ва ­оиласи қошига ошиқади. 

Келин келгунга қадар куёвнинг яқин инсонлари — ота-онаси, ака-укаси ва опа-сингиллари бўлганини ёдидан чиқармаслик зарур. Уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш билан турмуш ўртоғининг ҳурматини қозониш имкони яна бир карра ортади. 

Қайнонаси ва турмуш ўртоғининг ҳар қанча койишу дашномларини эшитса ҳам кулиб тураверадиган келиндан бунинг сири нимада эканини сўрадим. Ахир, инсон оилада меҳр кўрмай ўзини бахтли ҳис қилиши мумкинми, деган саволимга юзида нимтабассум билан жавоб берди:

— Тўғри, инсон борки, муҳаббатга ташна. Яқин кишимизнинг бизга кўрсатадиган эътибори ўрнини ҳеч нима билан тўлдириб бўлмайди. Турмуш ўртоғим қайнонамнинг шикоятларини эшитиб, онасининг олдида мени койиб беради. Аммо бу ишни у онасининг кўнгли ва иккимизнинг бахтимиз учун қилганини яхши тушунаман. Энг муҳими, ҳар нафасимда суюкли инсоним мени ўйлаётгани, фарзандлари учун тиним билмай меҳнатда эканини ҳис қилиб тураман. Шунинг ўзи бахтли яшаш учун кифоя эмасми?

Ҳа, севган ва севилган инсоннинг оиласи ва келажагидан кўнгли тўқ бўлади. Ҳаётдан рози кайфиятда яшаш эса фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Ота-онасининг бир-бирини асраб-авайлаб, ардоқлаётганини кўрган болаларда ҳам уларга нисбатан шу туйғулар куртак отади. Оила даврасида ўзаро самимий муҳит ҳукмрон бўлади. Хонадонидан кўнгли хотиржам инсон жамият ҳаёти учун катта ҳисса қўшиш имконига эга. Икки инсон ўртасидаги бу туйғунинг мамлакат ривожига қўшадиган ҳиссаси улкан эканини англаб етсаккина умримизни чиройли яшаб ўтиш бахтига эришамиз. Бунда эр-хотиндан ташқари, оиланинг бошқа аъзолари ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини тушуниши лозим. Ўғли ҳориб-чарчаб уйга келганда келинининг шаънига битта ширин сўз айтиб қўйиш қайнонанинг шу йўлда қўшган улкан хизмати бўлади. 

Зиёда РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар