Экоолам      Бош саҳифа

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ЭШИТМАЯПСИЗМИ?

У кўчадан меҳр қидиради

Ўсмир негадир ўйчан. Хаёлини банд қилган чигал ўй-фикрлар тинчлик бермаяпти. Унга маслаҳат бериб, далда бўладиган инсон керак. Лекин ким билан гаплашсин, отаси ишидан, онаси уй юмушларидан ортмаса...

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ЭШИТМАЯПСИЗМИ?

Вояга етиб бораётган бола ҳаётида турли тушунмовчиликлар юзага келиши табиий ҳолат. Шундай вазиятда у яқинларининг кўмаги, холис маслаҳатига ҳар доимгидан кўпроқ эҳтиёж сезади. Фарзандни тинглаш, унга ҳаётнинг турли ўнқир-чўнқирларида тўғри йўл кўрсатиш эса ота-она зиммасидаги энг муҳим вазифа.

Хўш, ота-она балоғатга ета­ёт­ган фарзандига қанча вақт ажратяпти? Унга қанчалик маслаҳат­гўй бўла оляпти?   

Ўсмирлар билан шу мавзуда суҳбатлашганимизда, уларнинг атиги 20 фоизи муаммоларига ота-онаси билан маслаҳатлашиб ечим топиши маълум бўлди. Қолганлари эса яқинларини ташвишга қўйишни истамаслиги, дардини бошқаларга айтишга уялиши сабабли кўп гапларни сир тутишини айтишди.

— Боғча ва бошланғич синфдан бола билан мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш керак, — дейди Юнусобод тумани «Бободеҳқон» МФЙ маслаҳатчиси Мастура ­ҚОРАБОЕВА. — Она у билан устозлари, синфдошлари, қизиқиши борасида мунтазам суҳбатлашиши керак. Зарурий маслаҳатлар бериб, кўнглидаги гаплардан хабардор бўлиб туриши, кейинчалик боланинг ота-она билан очиқ мулоқот қилишга ўргатиб боради. Бу борада йўл қўйилган кичик хато ҳам боланинг ўз қобиғига ўралиб, ота-она ва фарзанд ўртасида тўсиқ пайдо қилади. Қолаверса, боланинг  бўш вақтини самарали ташкил этиш, уй-юмушларига жалб қилиш ортиқча ўй-фикрларга чалғитмайди. 

Кузатувларимиз натижасига кўра, ота-онанинг фарзанди характери ва психологиясидан келиб чиқиб, ўсмирлик даврида дуч келиши мумкин бўлган турли руҳий ва жисмоний ҳолатлар бўйича тушунтиришлар бериб бориши, боланинг кейинчалик ўз кечинмаларини яқинларига очиқ-ошкора айта олишига замин бўлар экан.

— Болани кичик ёшдан шахс сифатида қабул қилиб, эътибор, меҳр, ҳурмат кўрсатилса, катта бўлгач, ота-онасига ўз фикри ва муаммоларини бемалол айта олади, — дейди ЎзМУ қошидаги 2-сон академик лицей психологи ­Дилдора АКРАМОВА. — Ота-онанинг ўзаро келишмовчиликлари таъсирида бола ўз қобиғига ўралиб қолиши ҳолатларини иш тажрибамизда кўп кузатганмиз. Ўсмир улар ўртасидаги муносабатда ўзини айбдор ҳис қилади. Табиийки, «дард устига чипқон» бўлмасин, деб ҳамма гапини ичига ютади.

Ўсмирни қийнаётган муаммодан хабар топган ота-она уни тўғри қабул қилиши керак. Танбеҳ берганда ҳам хатосини кўрсатиши, ётиғи билан тушунтириб, бошқа такрорламаслигини тайинлаши зарур. Сабабсиз койиш туфайли бола «барибир мени тушунмайди», деб «ичимдагини топ» бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Боланинг орзу-ҳавасига ­эътибор бермай, «сен билмайсан», деб режалари билан қизиқмаслик руҳини синдиради. Яқинларига ишонч ва меҳрни сўндириб, бу жиҳатларни кўчадан қидиришга мажбур қилади. 

Болада тушкунлик сезган ота-она дабдурустдан сўроқламай, аксинча, гапни секин, ётиғи билан бошлаши керак. Баъзи тажрибали инсонлар эса ўзининг ёшлигидаги воқеаларни сўзлаб бериб, фарзанди кўнглига йўл топар экан. «Мен ўсмирлигимда кўп қийинчиликларни бошдан кечирганман, сени ҳам бирор нарса ўйлантираётган бўлса, бемалол айтишинг мумкин. Ёнингда мен борман», каби гаплар болага анча далда беради. 

Кимнидир ўзимизга яқин билиб, дилдан суҳбатлашиш учун аввало, у инсон бизнинг хато ва камчиликларимизни тўғри қабул қилиши керак. Шу ҳақиқатни тўғри англаган ҳолда, фарзандимизни ҳам дўстдек қабул қилишимиз шарт. Агар бу имкониятдан фойдаланмасак, бошқалар учун қулай шароит яратиб берган бўламиз. Биз ҳамдард бўла олмаган боламиз, албатта, кўчадан эътибор қидиради.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар