«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилФасллар алмашинуви айрим одамларда тушкунлик ҳолатини юзага келтиради. Бундай вақтда иш ва уйдаги арзимаган омиллар ҳам сиқилишга сабаб бўлади. Уни бартараф этиш усуллари ҳақида психолог Наргиза ҒУЛОМОВА ўз тавсияларини берди.
— Айрим кишилар қиш таъсиридан баҳорга, баҳордан ёзга чиқишга қийналишади, — дейди психолог. — Шундай вақтда тушкунликдан халос бўлишнинг бир неча табиий усулларидан фойдаланиш мумкин.
Сизни тушунадиган ёки яқин билган инсонингиз билан ўзингизни қийнаётган муаммоларингиз ҳақида суҳбатлашинг. Ғам-қайғу ҳақида гапириб, улар устидан ғалаба қозониш мумкинлиги илмий исботланган. Агар туйғуларингизни ошкор этишга уялсангиз ёки ғурурингиз йўл қўймаса, қоғозга туширинг. Шу орқали анча енгил тортганингизни ҳис қиласиз.
Уйқусизлик инсондаги ўзини ўзи бошқариш қобилиятини заифлаштиради. Ўзингизни яхши ҳис қилиш учун суткада етти-саккиз соат мириқиб дам олинг.
Мавсумий тушкунликда одам танасида углеводлар етишмовчилиги юзага келади. Шунинг учун доим кўнглимиз нималарнидир тусайверади. Бундай вақтда ёғли овқатлардан кўра, дармондориларга бой, А ва С витамини бўлган маҳсулотлар, мева ва сабзавотлар истеъмол қилган маъқул.
Тақвимни очиб, кейинги ойга қандай режаларингиз борлиги ҳақида ўйланг. Ҳали улгурмаган бўлсангиз, тезгина тузинг ва қоғозга ёзиб қўйинг. Уларни амалга оширишни олдингизга қатъий мақсад қилиб олинг!
Кунингизни қизиқарли ўтказишда ҳар хил қўшимча машғулотлар билан шуғулланишнинг аҳамияти катта. Тўқиш, тикиш ёки бирор нарсалар ясаш асабни тинчлантириб, ортиқча ўй-хаёллардан халос қилади.
Оппоқ ёки қип-қизил гулга бурканган дарахт ҳар бир одамнинг кайфиятини кўтариши аниқ. Шунинг учун дам олиш кунлари оила аъзоларингиз билан табиат қўйнига чиқиш унутилмас таассуротлар қолдиради. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиш, гуллар тароватидан баҳраманд бўлишга нима етсин.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил