Ялпиз юртимизда ўсадиган энг шифобахш ва фойдали ўсимликлардан бири саналади.
Диёримизда ялпизнинг қора ялпиз, Осиё ялпизи, қалампир ялпиз, сув ялпизи каби турлари учрайди. Ялпиз табиий ҳолда сернам жойларда, ўтлоқ, чашма, жилға, зовур, ариқ ёқаларида, дарё бўйларида ўсади. Баҳорнинг иссиқ кунлари бошланиши билан бозорларга тоғ ва адирлардан териб келинади. Чунки ўсимлик сунъий равишда етиштирилмайди.
Ялпиз ошхонада ҳам, табобатда ва замонавий тиббиётда ҳам энг аҳамиятли ўсимлик саналади.
Тиббиётда ялпиз баргидан тайёрланган дамламадан кўнгил айниганда ҳамда ўт ҳайдовчи восита сифатида фойдаланилади. Барги ва поясидан олинадиган мой парфюмерия, озиқ-овқат саноати ва тиббиётда, баҳорда чиққан барглари ошкўк сифатида ишлатилади.
Халқ табобатида ялпизнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатмадан тиш оғриғи, милк яллиғланишини даволашда фойдаланилган. Абу Али ибн Сино ялпиз билан ичак оғриғини даволаган ва уни овқатни яхши ҳазм қилдирувчи восита сифатида тавсия этган. Шунингдек, меъда-ичак йўли спазми, қабзият, меъда кислоталилигининг ошиши, сариқ ва ўт-тош касалликлари, бавосил, ҳайз маромининг бузилишида ялпизли дамламалар тавсия этилади. Замонавий тиббиётда оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши курашувчи, томирни кенгайтирувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Жиғилдон қайнаши ва қорин дам бўлишида фойдали, сафро ҳайдовчи таъсири бор, жигарни тозалайди.
Санжар АЛЛАМОВ
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔34
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔98
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔188
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил