Таом истеъмолида кўкатларнинг ўрни бўлакча. Улар овқатни янада хуштаъм қилиб, иштаҳани очади. Шундай маҳсулотлардан бири — кўк пиёз.
Унинг таркибини А, В1, В2, В3, С, Е дармондорилари ва фолат кислота, калий, магний, марганец, рух, фосфор, темир моддалари ташкил этади. Кўк пиёз баҳор фаслидаги ҳолсизлик ва авитаминозда тананинг кунлик витаминларга бўлган эҳтиёжини қондириб, холестерин миқдорини камайтиради. Инсонни тетиклаштириб, кучига куч қўшади. Қон босимини камайтириш, юрак ва қон томир, нафас йўли касалликлари, айниқса, шамоллаш ва гриппнинг олдини олиш ва даволашда ҳам самарали восита ҳисобланади. Бу кўкат микробларга қарши таъсирга ҳам эга бўлиб, инсон танасининг касалликларга қарши курашувчанлигини оширади. Иммунитетини мустаҳкамлайди.
Кўк пиёз таркибидаги калий юрак мушакларига жуда фойдали. Қон томирларининг эгилувчанлигини оширади. Бу кўкат овқат ҳазм қилиш жараёнини меъёрлаштириб, унинг танага яхши сингишига ва озишга ёрдам беради.
Ҳомиладорликда кўк пиёз истеъмол қилиш жуда фойдали бўлиб, унинг таркибидаги фолат кислота ҳомиланинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
Табиатнинг бу неъмати қон босимини меъёрлаштиради ва танадаги ортиқча суюқликнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. Таркибидаги кверцетин антиоксиданти саратон ҳужайралари пайдо бўлишининг олдини олади. Оғир чарчоқни бартараф этишда ёрдам бериб, тушкун кайфиятдан халос этади. Хотирани мустаҳкамлаш хусусиятига ҳам эга.
Бу маҳсулотни овқат ҳазм қилиш аъзоларида шамоллаши бўлган, шу билан бирга, ошқозон яраси, гастрит ва буйрак тош касаллигидан азият чекадиган беморлар истеъмол қилиши мумкин эмас. Жигар хасталигидан азият чекадиганларга эса унинг миқдорини камайтириш тавсия этилади.
Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА
тайёрлади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил