Саломатлик      Бош саҳифа

СЕПКИЛГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Қиш бўйи хиралашиб қолган сепкилини унутган хотин-қизлар баҳор келиши билан уларга қарши турли воситалар қидиришга тушади. Қуёш нури сабаб юздаги доғ ва сепкиллар ранги янада тўқ тусга кириб, аниқроқ кўринади. Бундай вақтда бирор суртма (крем) ёки косметик воситадан кўра табиий маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

СЕПКИЛГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Қовун уруғини қайнатиб, у билан юз ва қўлларни ювиш терини оқартириб, ундаги доғларни камайтиради. Қовуннинг ўзидан ҳам сепкилларга қарши ниқоб сифатида фойдаланиш мумкин.

Лимон сепкилларга қарши самарали восита ҳисобланади. Битта лимон шарбати, битта тухум оқи, 10 грамм шакар ва 100 миллилитр сув қўшиб, аралаштирилади. Бу ниқобни юз терисига кунора 15-20 дақиқага қўйиш мумкин. 

Пиёз сувига юз терисини артиш ёки унинг бўлакларини қўйиш яхши самара беради. Шундан кейин сметана суриб, 10 дақиқа вақт ўтгач, илиқ сув билан ювиб ташланади. 

Сабзи шарбати ёки унга бир-икки томчи лимон шарбати қўшиб, юз ювилса, сепкилни йўқотишда фойдаси катта.

Бодрингни ингичка бўлакларга кесиб, қуруқ юз терисида 30 дақиқагача ушлаб туриш мумкин. Унинг шарбати ҳам самарали таъсир кўрсатади. Юзга суртилган шарбат қуриб қолгунча ушлаб турилади ва 5-10 дақиқадан кейин ювиб ташланади. 

Петрушка теридаги қизариш ва шишни бартараф этади. Тери рангини тиниқлаштириб, ажин тушишининг олдини олади.

Майда тўғралган петрушка бир литр қайнаган сувга солинади. Икки-уч соат димлаб қўйгач, шу сувга эрталаб ва кечқурун юз ювилади.

Бир қошиқ майда тўғралган петрушкага шунча миқдорда асал аралаштирилади. Бу аралашмага лимон шарбати ҳам қўшиш мумкин. Уни 45 дақиқадан сўнг юзга суртиб, бироз вақтдан кейин ювиб ташланади. 

Ёввойи арпа ва мош таркибида крахмал, оқсил, сахароза моддалари ва турли хил бошқа дармондорилар мавжуд. Бу маҳсулотлар унига сув қўшиб тайёрланган суюқ аралашмага юз ювилса, юздаги сепкиллар камаяди.

Сожидахон ТЎРАХОНОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔23

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар