Экоолам      Бош саҳифа

ЭЛЛИК ЁШЛИ ЎСМИР

тарбияда бу усул жуда самарали

Эрталаб фарзандингизга тайинлаб кетган юмушларингиз бажарилмай қолганини кўриб, асабийлашишингиз аниқ. Бўйи бўйингизга тенглашиб қолган ўғлингиз ёки қизингиздаги бундай масъулиятсизликни бартараф этиш сизни чуқур ўйга толдириши аниқ. Хўш, нима қилиш керак?

ЭЛЛИК ЁШЛИ ЎСМИР

Тарбияни боланинг ёшлигидан тўғри олиб борган оилада фарзанд ота ёки онанинг истагини уларнинг кўз қарашиданоқ англаб олади. Бу масалага юзаки қараб, ҳали кичик, катта бўлгач, тарбиялаб оламан, деганлар эса қаттиқ янглишади. Балоғат ёшига етгач, болага таъсир кўрсатиш, йўлга солиш анчагина қийин кечади. Бунинг учун нималарга аҳамият бериш лозимлигини, ўсмирнинг кўнглига йўл топишни ҳамма ота-она ҳам билмайди.

— Баъзан фарзандини назорат қила олмаган ота-оналар ёрдам сўраб келади, — дейди Яккасарой енгил саноат касб-ҳунар коллежи психологи Холбек ҲАЙДАРОВ. — Ўғли ёки қизининг айтганини қилмаётгани, кўп ёлғон гапириши, уйига кеч келаётганини айтганда, уларга болани ҳаддан зиёд назоратсиз қолдирмаслиги ва кўп тергамаслигини тушунтирамиз. Боланинг ўсмирлик вақтида назоратсиз қолдирилиши билиб-билмай хатога йўл қўйишга олиб келса, ҳаддан зиёд кўп тергаш уни оиласи ва ота-онасидан бездириб қўяди. Ҳар икки ҳолатда ҳам унга таъсир кўрсатиш қийин кечади. Ўсмир психологиясига кўра, у тенгдошлари билан кўпроқ мулоқот қилади. Шунинг учун ҳам у билан худди тенгдошдек муомала қилиш яхши натижа беради.

Бир аёлни биламан. Уч ўғилни вояга етказди. Ўзи давлат ташкилотида ишлашига қарамай, уларнинг тарбиясига алоҳида вақт ажратарди. Кичиклигидан онасининг уй юмушларига ёрдамлашиб улғайган ўғиллар бири овқат қилиб, бири уйни тозалаб ўтиради. Бу ишларни кимдир тайинлаши шарт эмас. Демак, ёшлигидан бирор ишга йўналтирилган кўникма, албатта, бир кун юзага чиқади. 

— Фарзанднинг маънавиятли инсон бўлиб камол топишида маҳалла — оила — таълим муассасасининг фикри бир жойдан чиқиши керак, — дейди Бухоро шаҳар «Гулшан» МФЙ маслаҳатчиси Нодира ТИЛЛАЕВА. — Шундагина кўзлаган мақсадимизга эришиб, унга таъсир ўтказа оламиз. Баъзи оилаларда фарзандининг бебош бўлиб кетаётгани ёки ота-она йўриғига юрмаётганига гувоҳ бўламиз. Шунда улар билан алоҳида-алоҳида иш олиб борилади. Ота-онанинг истаклари ва боланинг кўнглидаги кечинмаларини тинглаб, йўл тутамиз. Бу усулдан фойдаланган ҳолда анчагина яхши натижаларга ҳам эришдик. Аввалига фарзандини йўлга солиш мушкулдек кўринган ота-оналар кейинчалик раҳмат ҳам айтишди.    

«Охирги вақтларда ўғлим дарсларда эътиборсизлиги оқибатида  хунук ёзадиган бўлиб қолди, — дейди бир мухлисимиз. — Сиқилиб, уни роса койидим. Қани фойдаси бўлса, кейин ўқитувчи қўшнимдан йўл-йўриқ сўрадим. Унинг маслаҳатига кўра, ўғлимни ёнимга олиб, бу ишидан сиқилаётганим, келажакда яхши инсон бўлиб вояга етишида ҳозирдан эътиборли бўлиши кераклиги, ундан катта умидлар қилаётганимни ётиғи билан тушунтирдим. Олдинлари қаттиқ-қаттиқ койишларимга ҳам эътибор бермайдиган бола менга тикилиб, ўйланиб қолди. Секин-аста ёзуви ҳам эпга келиб, ҳар бир ишга эътибор билан ёндаша бошлади. Мен ҳам ўзим учун ўғлим билан қандай муомала қилиш кераклигини билиб олдим.     

Ўсмирнинг кўнглига йўл топиш, унга таъсир кўрсатиш бир қарашда жиддий масаладек кўринмаслиги мумкин. Аммо биз умид билан ўстирган фарзандимизга вақтида эътибор бериб, тўғри йўлга солиш имконини бой беришимиз, келажакда бир умрга татийдиган бирон нохушликка йўл очиши мумкинлигини ҳам ёддан чиқармаслик зарур. 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар