Баҳорнинг илк элчиларидан бири — ялпиз. Ушбу шифобахш гиёҳ фақат баҳорий таомлар масаллиғи бўлибгина қолмай, балки турли дармондориларга бой неъматдир. Бу хусусда бобомиз Ибн Сино ялпизни овқат ҳазмида, ичак оғриғида даволаш воситаси сифатида тавсия этган.
Шунингдек, ялпиз таркибида эфир мойлари, органик кислоталар, минерал тузлар ва дармондорилар мавжуд бўлиб, у жиғилдон қайнашида ёрдам беради, сафрони ҳайдаб, жигарни тозалайди. Йўтал ва бош оғриғини қолдиради. Ҳозирги кунда тиш пасталари, оғизни чайиш элексирларига ялпиз қўшилади. Демак, ялпиз тиш-милк касалликларида беназир малҳамдир.
Халқ табобатида ялпиздан жуда самарали фойдаланилади. Шираси кучсизлантирилган сиркага солиб ичилса, ичдан қон оқишини тўхтатади. Арпа уни билан қўшиб, бошга боғланса, оғриқни қолдиради. Асал суви билан аралаштириб қулоққа томизилса, оғриқ тўхтайди.
Меъда кислоталилиги ошиши, бавосир, ҳайз маромининг бузилишида ялпизли дамламалар тавсия этилади.
Эслатма! Ялпизнинг фойдаси катта бўлса-да, ундан кўп миқдорда истеъмол қилиш уйқунинг ёмонлашиши, шунингдек, юрак оғриғига сабаб бўлиши мумкин.
Ялпизли дамламалар
Тумов ва бронхитда 1 ошқошиқ қуритилган ялпиз баргларига бир стакан қайнаган сув қуйилади ва 15 дақиқа тиндирилгандан сўнг дамламаси сузиб ичилади.
Милк касалланганда эса 1 ошқошиқ ялпиз барглари устидан ярим литр қайнаган сув қуйилади ва 3 соат дамланади. Сўнг сузиб олиниб, ҳар куни оғиз чайилса, яхши фойда беради.
Қабзиятда, 4 ошқошиқ ялпиз 1 литр қайнаган сувда 4 соат дамланади ва идиш оғзи маҳкамланади. Тайёр дамлама сузилиб, кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил