Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«БАРМОҚ ТИЗИМИ» ҚЎЛЛАНИЛСА

давоматни сохталаштириб бўлмайди

Яқинда Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлдим. Мени ҳайрон қолдирган ва қувонтиргани вилоятдаги барча касб-ҳунар коллежлари ва лицейларда «бармоқ тизими», яъни биометрик давомат жорий қилинган экан. Таълим муассасаларига кираверишда махсус бармоқ изини аниқловчи ускуналар қўйилган, у эса махсус дастурга уланган.

Коллеж дарвозасидан киришда ўқувчилар бармоғини қўйгач, унинг исм-шарифи, гуруҳи ва келган вақти базага тушади. Мабодо ўқувчи келмаса, ҳеч қандай йўл билан уни базага қўшиб бўлмайди. Ўқувчи одатдаги бейжик орқали ёки бошқа усулларда алдаши мумкиндир, аммо бунда имконсиз. Келди-кетдини аниқлаш учун гуруҳма-гуруҳ юриб, ўқувчиларни бирма-бир фамилиясини айтиб, йўқлама қилиб, санашга ҳам ҳожат йўқ.

Бунинг устига, мазкур база вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими  бошқармасида ҳам бор, улар бутун вилоят бўйича давоматни кўриб тура олади. Мунтазам равишда (ҳафталаб, ойлаб) дарс қолдираётган ўқувчилар билан ишлаш мақсадида бу базага прокуратура органлари ҳам уланган.

Айтишларича, мазкур тизимни тўлиқ ўрнатиш бир коллежга 2 миллион  100 минг сўмга тушаркан.

Энг қизиғи, Ғиждувон туманидаги 7 та коллежда бўлдик, деярли барчасида давомат 90-92 фоизни ташкил этади. «Йўғ-э», деб юбордим беихтиёр. Юртимизнинг кўп туманлари, чекка ҳудудлардаги коллежларга бор-йўғи 50-60 фоиз ўқувчилар дарсга бораётгани сир эмас-ку, ахир. Айниқса, чекка туманларда кўрсаткич бундан ҳам паст бўлиши мумкин.

Шу ўринда менда бир савол туғилди: нима учун бундай «бармоқ тизими» бошқа вилоятларда йўқ? Борлари ҳам ўз ташаббуси билан ўрнатган 1-2 та коллежларда, холос. Ҳатто, Тошкентда ҳам барча таълим муассасасида бундай тизим йўқ. Тўғри, айрим мактаб, лицей ва коллежларда бу тизим янада такомиллаштирилиб, ўқувчи таълим муассасасига кирган ва чиққанида ота-онасининг телефонига SMS-хабар борадиган ҳам қилиб қўйишган. Бу амалиётни янада кенг ёйиш керак, назаримизда.

Хушнудбек ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ҳуқуқшунос




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔24

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар