Экоолам      Бош саҳифа

ГУЛДАСТА

Келинимнинг туғилган кунига шаҳардан  яхши бир гулдаста сотиб олдим. Таксида уйга қайтарканман, ёшгина ҳайдовчи йигит билан манзилга етгунча гурунглашиб бордик. Самимий йигит экан, фикр-мулоҳазалари анча бамаъни эди. Гап билан андармон бўлиб уйга етиб келганимни ҳам сезмай қолибман. Кўча бошида раҳмат айта-айта машинадан тушиб қолдим.

Остонада келиним одатича «Яхши келди­нгизми, дадажон?» дея кулиб, самимий қарши олди. «Раҳмат қизим, табриклайман, туғилган кунингиз билан!» дедим-у қўлимга қарадим ва афсус билан уҳ тортдим. Гулдастани  машинанинг орқа ўриндиғида унутиб қолдирган эканман.

Оилавий даврада тантана давом этар, ширинтой набиралар навбат билан шеър ўқишиб, табрик сўзларини айтишар эди. Менга эса нимадир етишмас, нимадандир кўнглим тўлмас эди. Шу маҳал кўчадаги эшик кетма-кет жиринглади. Катта набирам биринчи бўлиб кўчадаги дарвозага бориб келди ва мени ташқарида кимдир чақираётганини айтди. Шошиб чиқсам, ўша таксичи йигит, қўлида мен унутиб қолдирган гулдаста. Беихтиёр суюниб  кетдим.

— Қани, қани, ичкарига  киринг! — дедим  йигитни  уйга  чорлаб. — Айнан  сиз етишмай турувдингиз, юра  қолинг.

— Раҳмат, амаки, ишларим кўп.

— Қизиқ, уйимизни  қандоқ топиб келдингиз?

— Шу кўчадаги ҳар бир хонадонга эринмай кириб чиқдим, ахийри, топдим.

— Раҳмат, ўғлим, илоё, йўлингиз ҳамиша бехатар бўлсин.

— Айтганингиз келсин.

Уйга кириб, гулдастани келинимга топширарканман, нимадандир  қувонар, ўзимча ҳовлиқар эдим.

— Болаларим! — дедим. — Энди ҳаммасини бошидан бошлаймиз, оилавий байрамимиз мана энди бошланади.

Шодмон ОТАБЕК




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар