Саломатлик      Бош саҳифа

«КЎКЛАМОЙИМ, КЎКИНГДАН БЕР БИР ЧИМДИМ»

Табиат узоқ қиш уйқусидан уйғониши билан ўзимизда ҳолсизлик ҳис қила бошлаймиз. Қадимдан ота-боболаримиз бундай иликузилди вақтда дармондориларга бой таомлар истеъмоли танага куч ва қувват бағишлашини яхши билишган. Шу боис ҳам эрта кўкламдан кўк сомса-ю, сумалаклар пишириш анъанаси ҳали-ҳамон давом этиб келмоқда.

«КЎКЛАМОЙИМ, КЎКИНГДАН БЕР БИР ЧИМДИМ»

— Баҳор фасли бошланиши билан кўпчиликда дармонсизлик кузатилади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси диетологи Жонибек ҚОДИРОВ. — Таомлар таркибида витаминларнинг етарли эмаслиги авитаминоз касаллигини келтириб чиқаради. Бундай вақтда овқатланиш тартибини тўғри белгилаш, кўклам таомларини тўйиб истеъмол қилишнинг аҳамияти катта. Уларнинг инсон учун фойдали хусусиятлари талайгина.

Сумалак — оқсил, фойдали моддалар ва организм учун зарур бўлган С дармондорисига бой. 1936 йили немис тадқиқотчилари Эвенс ва Эммерсон ундирилган буғдойни текшириб, унинг таркибида токоферол моддаси борлигини аниқлашган. Токоферол ёки Е дармондорисининг шифобахшлик қуввати «ҳаёт илдизи» деб аталувчи женьшень ўсимлиги билан тенглаштирилади. Сумалак қабзият, артериал қон босимининг ортиши, шамоллаш, ошқозон ва ичак касалликларини анча енгиллаштиради, организмнинг витамин етишмовчилигига бўлган талабини қондиради.

Ҳалим тайёрлашда ишлатиладиган маҳсулотлар — буғдой, ёғ, гўшт кабилар оқсилга жуда бой. Халқ табобатида унинг таркибидаги моддалар меъда-ичак фаолиятини яхшилаши, марказий асаб тизимига ижобий таъсир қилиб, мия, юрак функциясини фаоллаштиришга ёрдам беради.

Ялпиз тўйимли ва хушхўр баҳорий озиқ бўлиши билан бирга, доривор малҳам саналади. Унинг таркибида эфир мойлари, органик кислоталар, флавоноидлар, каротин, глюкоза, С витамини, минерал тузлар мавжуд. Лекин унинг миқдори ортиб кетса, уйқуга мойилликни келтириб чиқариши мумкин. Айниқса, қон босими паст кишилар бу кўкат истеъмолида меъёрга риоя қилгани маъқул.

Жағ-жағ халқ табобатида қон тўхтатиш хусусияти билан яхши маълум. Меъда, ўпка ва бурун қонаши  каби ҳолатларда ушбу гиёҳдан тайёрланган дамлама фойда беради. Жағ-жағ дамламаси қон босимини тушириш, сийдик йўли касалликлари ва ич кетишида ҳам фойдали. Жигарни тозалашда ҳам ушбу гиёҳ қўшилган сомса ва чучвара тановул қилиш мумкин.

Исмалоқ баргида оқсил, ёғ, темир, магний, калий ҳамда витаминлар бор. Диетологларнинг аниқлашича, 500 грамм исмалоқда уч дона тухум кучига эга қувват мавжуд. Исмалоқ қўшилган таом ва егуликлар камқонлик, авитаминоз ҳамда рахитга даво ҳисобланади. Ични юмшатувчи, сафрони ҳайдовчи хусусиятга ҳам эга.

Отқулоқ таркибида кўп­гина дармондорилар, шовул кислотаси, айниқса, С  витамини талайгина. Кўкламда отқулоқ қўшиб тайёрланган чучвара ва сомсалар қон босими кўтарилиши ҳамда меъда хасталикларида тавсия этилади. Отқулоқнинг 2-3 та баргини муздек сувда чайиб, пешонага қўйилса, бош оғриғини енгиллаштиради. Шунингдек, тана ҳарорати кўтарилганида энса соҳасига малҳам сифатида қўйилса, иссиқликни олади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар