унинг акс таъсиридан эҳтиёт бўлинг!
«Уч кундан буён ўғлимдан дарак йўқ. Бир оғиз гап боламга шунчалик оғир ботишини билмаган эканман. Алам устида бирор ножўя ишга қўл урмаса эди...»
Фарзандига кўпчилик олдида қаттиқ танбеҳ берган отага шу каби ўйлар тинчлик бермайди.
Инсон камчилигини бошқаларга билдирмасликка интилади. Шу боис кўпчилик олдида берилган танбеҳ ёки танқидий фикр қаттиқ таъсир қилади. Айниқса, балоғат даврида бу ҳолат оғир кечади.
Бир гуруҳ ўсмирлар билан мулоқотда бўлиб, уларга «Сиз танқидни қандай қабул қиласиз?» деган савол билан мурожаат қилганимизда, уларнинг 80 фоизи кўпчиликнинг олдидаги салбий фикр акс таъсир кўрсатишини айтди. Қилаётган ишининг оқибатини ёлғиз ўзига, ҳаётий мисоллар ёрдамида тўғри тушунтириш натижасида берилган дўстона танбеҳдангина бола керакли хулосани чиқариб олиши аён бўлди.
— Болага танбеҳ беришдан кўра, хатосини ўзи англаб етишига имкон яратган маъқул, — дейди Тошкент саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи психологи Нилуфар ОТАЖОНОВА. — «Кел, ўйлаб кўрайлик, шу иш тўғрими?» деб у билан дилдан, илиқ суҳбатлашиш керак. Танбеҳ бола билан тарбияловчи орасида совуқ муносабат уйғотади. Кўпчиликнинг олдида танбеҳ эшитиш болада акс ҳаракатларни намоён қилади. Тенбеҳ беришдан олдин гормонал ўзгаришларни бошдан кечираётгани сабаб ўсмир ҳиссиётга берилиб, қарорни ақл билан эмас, туйғуларидан келиб чиқиб қабул қилишини унутмаслик зарур.
— Оилада ота-онаси ҳамма шароитни яратиб берган эрка-тантиқ болаларнинг кейинчалик бебош бўлиб кетишини кўп кузатганман, — дейди Қибрай туман Янгийўл МФЙ маслаҳатчиси Раъно ЭРГАШЕВА. — Оқибатда, бола дарсларга бормай, зарарли одатларга ружу қўяди. Онаси бундан хабар топиб, мактабига боради ва синфдошлари орасида «жонимга тегиб кетдинг, сени боқиб нима топдим», қабилидаги гаплар билан фарзандини койийди. Орадан кўп вақт ўтмай, шундайларнинг жиноий жавобгарликка тортилганини ҳам эшитиб қоламиз…
Ўғли ёки қизидаги айрим ноўрин хатти-ҳаракатларни сезган ота-она унга камчилигини тушунтиришдан аввал қулай фурсат топиш зарур. Аввало, ўсмирни тинглаш, кечинмаларига қулоқ солиш зарур. Шундан кейингина уни инкор этмай, бошқа йўллар ҳам борлигини кўрсатиб бериш керак. Ёлғиз, дилдан қилинган суҳбатнинг ижобий таъсири катта. Танбеҳ ўринли бўлса, бола тушунади. Агар у ўринсиз ва кўпчиликнинг олдида айтилса, у буни кўтара олмайди.
Ўсмирлар билан суҳбатда уларнинг танбеҳни қандай қабул қилиши тарбия топган оила муҳитига ҳам боғлиқ экани аён бўлди. Нуронийлар қўлида, кичиклигидан катталарга ҳурмат руҳида тарбия топган ёшлар тушунтиришларни тўғри қабул қилса, ота-онанинг етарли эътибори ва меҳрини туймаган ёшларда бунинг аксини кўриш мумкин.
Фарзанд тарбиясида унинг ҳам алоҳида шахс экани, мустақил қарашлари, фикрлари ва ғурури борлигини унутмаслик зарур. Боланинг лаёқати ва қизиқишидан келиб чиқиб, вақтини самарали ташкил этиш, оилада намуна бўлиш кўпгина муаммоларнинг ечимидир. Қолаверса, ота-онанинг таълим муассасаси психологи билан ҳамкорлиги орқали самарали натижага эришиш мумкин.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,
Тайёрлади
Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингизнинг руҳий ҳолати билан боғлиқ ўзингизни қийнаётган саволларингизни газетамизга йўллашингиз мумкин. Малакали психологлар ҳамда мутахассислардан мавжуд муаммоли вазиятни ҳал қилиш учун муносиб ечим ва жавоб топишингизда газета ходимлари сизга яқин кўмакдош бўлади. Шахсингиз ҳақидаги маълумотлар албатта сир тутилади.
Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, 100000. Амир Темур 1-тор кўчаси, 2-уй. Телефон: 234-83-45. E-mail: info@od-press.uz. Телеграм: +99893-387-13-14.
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔40
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил
Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?
🕔10:59, 04.12.2025
✔36
Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.
Батафсил
Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик
🕔10:54, 04.12.2025
✔28
Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз
Батафсил