Кўпгина ёш ота-оналарни фарзандининг тишлари билан боғлиқ муаммолар қийнайди. «Ўзи сут тиш бўлса, уни даволатиш шартми?», деган савол билан мурожаат қилувчилар ҳам анчагина. Аслида эса сут тишларни кичик ёшданоқ асраш бола саломатлигида муҳим аҳамият касб этади.
Тиш овқатни тишлаб узиб олиш, чайнаш ва тутиб туришдан ташқари, баъзи товушларни талаффуз этишда ҳам қатнашади. Сут тишлар доимий тишлар шаклига ўхшаш, лекин кичик ва илдизи бирмунча калтароқ бўлади. Улар эмизикли ёшда ёриб чиқади ва доимий тишлар билан алмашгунча, яъни бола 12-13 ёшигача туради.
Сут тиш касалликлари уларнинг остидаги доимий тиш куртакларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қолаверса, ўз вақтида даволанмаган касал тишлар, инфекция ўчоғи ҳисобланади. У бутун танага тарқалиб, турли хасталикларни келтириб чиқариши мумкин.
Нималар емиради?
Болалар тишининг шикастланишида аёлнинг ҳомиладорлик даврида сифатли овқатланиши ва болаларни тўғри овқатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Боланинг таомномасида дармондорилар, кальций ва фосфор тузларининг етишмаслиги тиш қаттиқ тўқималарининг шикастланишига олиб келади. Бундай тишлар тез касалланади.
Тишларнинг зарарланиши тананинг умумий ҳолати оғиз бўшлиғи гигиенасига қай даражада риоя қилиниши ва боланинг ёшига ҳам боғлиқ. Сут тишларининг каналчалари кенглиги боис инфекция тез кириб бориши мумкин. Шу боис болаларни бир йилда икки марта стоматолог кўригидан ўтказиш тавсия этилади.
Бола ҳуснини бузади
Тишнинг қийшиқлиги хунук кўриниши билан бирга, баъзида чайнаш бузилишига олиб келади. Сут тишларнинг эрта емирилиши ва уларнинг ўз вақтидан илгари суғуриб ташланиши доимий тишларнинг жойлашишига салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, тиш-жағ деформацияларни ўзгартириб, бола ҳуснини бузади. Касалланган сут тишларини олиб ташлашдан кўра, даволаган маъқул. Агар улар вақтидан илгари олиб ташланса, қолган тишлар силжиб, аномалия ҳолатига келиб қолиши мумкин. Оқибатда эса доимий тиш куртакларида ўзгаришлар юзага келади.
Болаларда тишнинг қийшиқлигига ҳар хил буюмларни, бармоқларни, тил ёки лунжини сўриш, ухлаш вақтида муштни дахан тагига қўйиш, доимий тишларни олиш, бурундан қийналиб нафас олиш (буруннинг сурункали хасталиклари) ҳам сабаб бўлади.
Бола бармоғини тишлаб сўрса, юқори жағ суякларининг олдинга ўсишига олиб келади. Тишлар ҳам олдинга сурилади.
Мунаввар СОДИҚОВА,
Тошкент шаҳар 3-болалар стоматология поликлиникаси олий тоифали стоматологи
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил