Қиш фаслида ўзимизда оғирлик ва тушкун кайфият сезамиз. Булутли кун, совуқ кечалар кишини зериктириб юборади. Шундай вақтда бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун чора қидира бошлаймиз.
Психологларнинг таъкидлашича, қиш фаслидаги тушкун кайфият куннинг қисқариши билан боғлиқ. Уйғонганимизда ҳали кун ёришмаган бўлади. Бизга қуёш нурлари етишмайди. Кеч тушиши билан танамиз уйқу гармони ҳисобланган мелатонин ишлаб чиқара бошлайди. У бўшаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, асорати руҳий сиқилишга олиб келади. Шундай вақтда тетиклашиш учун нималарга эътибор бериш керак?
Совуқ бўлса-да, хона ойналарини очиб, мусаффо ҳаводан тўйиб нафас олиш, кўчада сайр қилиш кайфиятингизни кўтаради. Уйга қамалиб ўтириш кишини ҳолсиз ва уйқучан қилиб қўйиши мумкин.
Бир кунда жисмоний машқларга ўн дақиқа вақт ажратиш билан янада тетиклашасиз. Шўх таронага рақс тушиш ҳам ажойиб фикр.
Қизиқарли бадиий асар ўқиб вақтингизни янада самарали ўтказишингиз ва тасаввурлар оламида ўзингизни бахтли сезишингиз мумкин.
Яқин кишиларингиз, дўст ва дугоналарингиз билан самимий суҳбат кайфиятингизни янада кўтаради.
Уй бекалари эса ошхонада бирор севимли таом ёки ширинлигини пишириб, вақтини ҳам самарали, ҳам завқли ўтказиши мумкин.
Ранг ҳам кайфиятни кўтаради
Ранглар ёрдамида инсон ўз руҳий мувозанатини тиклаб олиши мумкин. Ошқозон овқатни қандай қабул қилса, онгимиз ҳам рангларни шундай қабул қилади.
Қизил ранг руҳий зўриқиш ва салбий ҳиссиётлардан халос бўлишга ёрдам беради. Агар тез чарчаб, уйқу босаверса, шкафингизга қизил рангли шарф илиб қўйишингиз ёки гулдонга қизил гуллар солиб жўшқин кайфият уйғотиш мумкин.
Оловранг ҳаётга муҳаббат ва қувонч уйғотади. У ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Чарчоқ, қўрқув, ҳафсаласизлик кабилар устидан ғалаба қозонишга ёрдам беради. Янги ишлар сари илҳомлантиради. Стол устидаги апельсин, шафтолиранг гулқоғоз, тўқ оловранг диван кабилар сизга яхши кайфият бағишлай олади.
Сариқ ранг ижодкорлар учун анча фойдали. Қуёш ранги фикрларни янада тиниқлаштиради. У қувонч, ишонч, мўъжизаларга умид, ўзини тутиш, идрокни тезлаштиришга ёрдам беради.
Яшил ранг бош айланиши ва асабийликда катта ёрдам беради. Бош оғриғини қолдиради, қон босимини меъёрлаштириб, кўзга дам беради. Салбий ҳиссиётлардан халос этиб, юракка хотиржамлик бағишлайди.
Ҳаворанг тинчлантирувчи хусусиятга эга. У хотиржамлик ва тетиклик бағишлайди. Ҳаётга қизиқиш ва қониқиш туйғуларини уйғотади.
Уйни безатамиз
Қишнинг совуқ кайфиятини енгишда уйнинг қандай кўринишда экани ҳам катта аҳамиятга эга.
Стол устига турли хил рангдаги мевалар қўйинг.
Оқ варақ олиб, турли ранглар ёрдамида расм чизинг. Ёрқин ранглар билан ишлаш миянинг уйқу гармони ишлаб чиқишини анча камайтиради. Деворга илинган турли суратлар эса ҳар куни кайфиятингизни кўтаради. Агар расм чизишга уқувингиз камроқ бўлса, хонани ёрқин рангдаги гуллар ва мевалар тасвири билан безатиш ҳам ёрдам беради.
Уй чироғининг кўпроқ ёниқ туриши сиздаги тушкунлик ва чарчоқни камайтиради.
Қувонч бағишловчи маҳсулотлар
Кайфиятни икки турдаги маҳсулотлар кўтариши мумкин: улар ўзида кайфият кўтарувчи гармон серотонин сақловчи ва В гуруҳидаги витаминларга эга маҳсулотлардир.
Серотонин қандай маҳсулотларда бўлади?
Банан истеъмол қилиш билан ўзингиз учун керакли қувонч гармонини қабул қилган бўласиз.
Қовоқ уруғлари таркибида магний жуда кўп. Агар улар танада етишмаса, серотонин ишлаб чиқариш камайиб кетади.
В витаминига бой маҳсулотлар:
Ананас истеъмол қилинганда танада В витамини айланадиган фойдали моддаларга бойлиги билан сизнинг кайфиятингизни кўтаради.
Тухум сариғининг таркибида В гуруҳи витаминларининг В ва В12 турлари мавжуд. Улар бош мия фаолиятини яхшилаш хусусиятига эга.
Гуруч ва ёнғоқлар ҳам В гуруҳи витаминига бой.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА
тайёрлади.
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔40
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил
Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?
🕔10:59, 04.12.2025
✔36
Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.
Батафсил
Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик
🕔10:54, 04.12.2025
✔28
Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз
Батафсил